1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ноодатий зарба

11:00 / 04.08.2023 1030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У танасига орқа томондан ёки ён тарафдан ўқ зарбаси келишига одатланиб қолганди.


Лекин уни хафа қилган, унга даҳшатли фожиа бўлиб таъсир қилган, жойида донг қотиб қолишига сабаб бўлган нарса — унинг юзига отишгани эди.


Гўё у овчига «Эй сайёд, бунчалар тошбағир ва аҳмоқ бўлмасанг! Юзимга отдинг-а! Юзимга ҳам отасанми?! Ахир бу юз шоирлар мақтаб ғазаллар битган юз эди-ку! Ахир бу кўз адиблар зарбулмасал қилган кўз эди-ку!» деб айтаётгандек.


Чунки, у юзига отишларига ҳеч ўрганмаган, бунга одатланмаган эди.


Айрим кимсалар ҳам бошқаларнинг қалбларига шунга ўхшаган ноодатий зарбаларни берадилар.


Аллоҳ таоло мўмин-мўминаларга озор берувчиларни ёмонлаб, шундай марҳамат қилган:


وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَاناً وَإِثْماً مُّبِيناً


«Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят).


Азизлар, бир-биримизга, қалбларимизга озор беришдан, уни синдиришдан сақланайлик! Унинг ўрнига бир-биримизни хурсанд қилишга уринайлик!


Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фарз амаллардан кейин Аллоҳга энг маҳбуб амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишдир» деганлар.
Имом Табароний ривояти.


Қаранг, бир диндош биродаримизнинг қалбига шодлик киришига сабаб бўлишимиз Роббимиз наздидаги маҳбуб амаллардан экан.


Аллоҳ таоло барчамизни дилозорликдан сақлаб, қалбларга хурсандчилик киришига сабаб бўлувчилардан қилсин!
 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу битим йил ой кундажой номида Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи паспортга мувофиқбундан кейин сотувчи деб юритилади ва Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, давоми...

5102 17:43 / 29.03.2018
Зулм сўзи араб тилида феълидан олинган бўлиб, луғатда ҳаддан ошишrdquo , адолатсизликка йўл қўйишrdquo деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса бирор бир масалада давоми...

2107 15:00 / 18.07.2021
Бутун оламлар Холиқи бўлмиш Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ичидан ўз рисолатига танлаб олди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ давоми...

1990 14:52 / 27 январь
Ижтимоий тармоқларда бирорта ўзбек сериали ёки киносидаги беҳаё саҳнадан кесиб олинган лавҳа .Ўзбек сериалининг аҳволи,, .Маънавиятчилар қаёққа қараяпти, каби давоми...

2093 16:53 / 28.01.2022