1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Танлангансиз

14:00 / 13.07.2023 1422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тариху Бағдод» китобида келтиради:
«Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:


«Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:


«Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!».


Мен дедим:
- Ундай дема. «Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи», дегин!


Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди , исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!


Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!».


Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.


«Сизга бўлган севгиси».


Жумланинг гўзаллигига қаранг. Сизни дунё деярли танимайди. Фақат оилангиз ва қўшниларингиз танишади холос.


Аммо сизни ер-у самолар Холиқи исмингиз билан, суратингиз билан танийди. Қалбингизга боқиб унда яхшилик кўради. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўради ва сизни яхши кўради. Аллоҳнинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.


Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва масжидга бориш сизга осон кечади. Билингки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!


Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга  қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла» дейишингизга рози бўлди!


Рамазон келиб рўза тута бошласангиз Аллоҳ учун тарк қилинган барча нарсалар лазиз эканлигини кўрасиз. Унинг ризосини истаб ичакларингизни бўшатдингиз. Унинг ризосини кўзлаб томоқларингиз қуришига рози бўлдингиз. Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!


Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоа ичидан ихтиёр қилиндингиз!


Билинг, Аллоҳ сизни бошқа аёллар ичидан танлаб олган!


Абдулқодир Полвонов

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида .Батаҳқиқ, ndash давоми...

5536 14:38 / 15.03.2018
Қисса ва масаллар турли маъноларни инсоннинг фаҳмига яқинлаштириш учун кўприк бўлади. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳикоялар айтиб берар давоми...

1358 11:29 / 06 январь
Масала Балоғатга етмаган болалар нисобга етадиган молни мерос сифатида олсалар, ўз номларидан қурбонлик қилишлари вожиб бўлмайди 41. Масала Қурбонлик қилишда давоми...

14247 14:00 / 12.06.2023
Дангасалик ndash бу муваффақиятсизликнинг боши. Айнан шунинг учун Ислом дангасаликдан огоҳ қилади. Аввалги пайғамбарлар ҳам худди шу тарзда инсонларни дангасалик давоми...

11369 19:54 / 27.09.2017