1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Дунёдаги энг бахтли инсонлар

14:00 / 06 январь 2306 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳкамул Қуръон асарида шундай ёзилади: «Имом ибн Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ: «Агар кимса кек сақловчи, ҳасад қилувчи, ўзига бино қўйган ва мутакаббир бўлар экан у салим қалб соҳиби бўлолмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иймон комил бўлишида ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўришни шарт этганлар».


Ҳикоят қилинишича, олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирин-кетин ташхис қўйиб муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан, яъни юрак хасталигидан шикоят қилишмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлабди. Қишлоқнинг ҳавоси бунга сабабми десалар, ундан боҳаво жойлар ҳам бор. Сувида сабабми десалар, бошқа шифобахш сув чиқадиган бир қанча қишлоқлар аҳолиси қалб касаллигидан шикоятлари мавжуд. Бошқа шифобахш жиҳатлари бордур дея гумон қилишса ҳам хеч жавоб чиқмагач, қишлоқ аҳлидан бўлган кишилардан сабабини сўрашса, кексалар шундай жавоб бершиган эканлар:
«Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек сақлаш ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун хам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ» деб айтган эканлар.


Инсонларни ўзаро меҳр муҳаббат ила яшашлигида кўпроқ Аллоҳ таолони зикр қилишлари ва бандаларга берган неъматларига шукр қилишлари сабаб экани Қуръони Каримда зикр қилинган.


ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ


«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28-оят).


Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!


«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»


Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.


Албатта инсонларнинг қалби Парвардигорини эслаганидек хотиржам бўлолмайди.


Илмий тадқиқот кузатувларига кўра, диндорлар эътиқодсизларга нисбатан юрак касаллигига 60% кам учраб, қон босимининг хавфли кўриниши ҳам кам бўлар экан.


Тиббиёт олимларининг йиллар оша суриштириб била бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда 14 аср олдин айтилган. Бугунги кунда кўпдан-кўп ўзига тўқ, ҳар томонлама таъминланган оилалар бор, лекин қалби хотиржам эмас.


Ҳикматларда келишича: «Ким қалбини Аллоҳга боғласа, бахт унга боғланади» дейилади. Ер юзида яшаётган инсонларнинг ўз мезон ва андозалари бор. Улар эркак ва аёлдаги чиройли сурат ва гўзаллик, мол-дунёнинг кўплиги-ю, мансабу амалдаги фахрланишдир. Ушбу сифатларга эга инсонга албатта бошқалардан ўзини устун қўйиш ва ўзини кучли деб ҳис қилиши бор. Аммо еру осмонларни яратган Аллоҳ таолонинг ўз мезон ва андозаси борки, у ҳам бўлса эрта қиёмат кунида, инсонларнинг қалби ва амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади.


Аллоҳим, ҳар бир эзгу амалларимизни холис Ўзинг учун бажариш орқали қалблармизни покла, Ўзингнинг розилигинга эришиш неъматини барчамизга насиб эт!


Фойдаланилган манбалар:
«Тафсири Ҳилол» асари
nasafziyo.uz


Хуршид Маъруф

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotТафриқага бўлинишнинг диний ва дунёвий зарарлариquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

4378 06:17 / 24.08.2018
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Сияру аъломин нубало, китобида келтиради.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мажлисларига давоми...

1242 17:03 / 25.11.2023
Кеча қоронғу эди. Осмондаги зулматни парчалаб ташлайдиган ой ҳам кўринмасди. Ҳали шаҳарлар нур кўрмаган. Аммо гўшт ва қондан иборат бир Ой Мадина кўчаларида қадам давоми...

2398 11:00 / 14 февраль
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедиларndash Ҳолингга вой давоми...

2176 09:49 / 20 январь