1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйқуга ётганда айтиладиган дуо

10:46 / 04.07.2023 1572 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Сунний ривоятида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, уйқусида қўрқиши ҳақида айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон тўшагингга ётсанг:
 
أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَمِنْ شَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ
 
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва мин шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт», дедилар. У киши мана шу калималарни айтган эди, ундан қўрқинч ариди.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва давоми...

1353 20:16 / 24 февраль
Эй Аллоҳ, бизга айбларимизни биладиган душманни бириктириб қўйдинг. У душман ўз тўдаси билан бизни биз кўра олмайдиган томондан кўради. Эй Аллоҳ, уни Ўз давоми...

1028 06:00 / 03.06.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд, Насаий, Ибн давоми...

2972 14:05 / 20.12.2019
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

16522 08:52 / 23.01.2019