1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат энг яқин бўладиган кун арафа кунидир

11:00 / 27.06.2023 1119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Арафа кунидан афзал кун, қадр тунидан афзал тун йўқ. Бу иккисида қилинган дуо- илтижо энг яхши солиҳ амаллардан бўлиб, ижобат бўлиши ҳам аниқроқдир. 

2. Ҳажга бормаганлар Арафа куни рўза тутишлари, бу кунда Қуръони Карим ўқиш, дуолар, зикрлар билан фойдаланиб қолишлари керак. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Амр ибн Ҳурайс одамларни масжидларда қолишга тезлар эдилар. 

3. Арафа куни арафада туриш ва рўза тутишдан кейинги энг афзал амал кўп кўп дуо қилишдир. Бу кун учун муайян дуо ворид бўлмаган. Дуолардан ҳам дунё ҳам охират яхшиликларини жамлаган дуоларни танлаб ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

4. Аллоҳ таоло аҳли тоатлар билан фаришталарига фахрланиб турганда аҳли маъсият, гуноҳ қилиб турганлар энг маҳрум инсонлардир. Расул Акрам алайҳиссалом: "Аллоҳ яқинлашиб арафотдагилар билан фаришталарига фахрланади", дедилар.

5. Аллоҳ таоло дунё осмонига буюк замонларда тушади. Фақат Арафа кунидагина кундузи тушиши ишончли ҳадисларда айтилган. Унинг раҳмат эшиги бугунчалик катта очилмаган. Унинг раҳмат эшигидан киргани жой топмаганлар чин маҳрумлардир.

6. Рамазондан кейинги энг афзал рўза арафа кунининг рўзасидир. Ҳажга бормаганлар учун куннинг энг яхши амали рўза ва такбир, дуо, айниқса Аллоҳдан истиғфор- кечирим сўрашдир.

7. Зулҳижжа ойининг афзал ўн кунилигининг ичидаги энг афзал кунлар, Рамазоннинг охиридек бу
кунларнинг ҳам  охири, арафа ва ҳайит кунидир. Ўн куннинг бошида уддалолмаганлар охирида тиришинг, амаллар якуни билан ўлчанади.

8. Бандаларга жаннат энг яқин бўладиган, дўзах энг узоқ бўладиган кун арафа кунидир. Нажоти учун битта амал топа олмаганлар ношудлардир. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: "Ҳеч қайси кунда Аллоҳ бандаларни дўзахдан арафа кунчалик кўп озод қилмайди", дедилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам quotКим Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни давоми...

4472 19:05 / 28.11.2018
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

2753 09:09 / 28.11.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг миясидир,, дедилар,.Шарҳ Бундан .Дуосиз ибодат миясиз ибодат бўлади,, давоми...

2529 08:45 / 14.02.2019
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

5738 14:00 / 13 апрель