1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аёллар учун махсус тавсиялар

11:00 / 07.08.2023 2397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида фақат аёлларга хос бўлган йигирма бир масала зикр қилинади:
1) аёллар эҳром ҳолатида бошларини ёпадилар, лекин юзларини очиқ қолдирадилар.
2) тикилган кийим кийиш эҳромдаги аёллар учун ман қилинмайди;
3) аёллар талбияни махфий, яъни фақат ўзларига эшитиладиган овозда айтишади;
4) ҳайз ёки нифос ҳолатида бўлсалар, намоз ўқимай, фақат дуо ва талбия ўқиб эҳромга киришади;
5) сочларини (очилиб кетмаслиги учун) турмаклаб ёки бирор нарса билан боғлаб олишади. Бу ҳукм эҳтиёт юзасидан, вожиб ёки шарт эмас;
6) Сафо ва Марва саъйи асносида (икки яшил устун орасида) югуриш аёллар учун суннат эмас;
7) эҳромдан чиқиш вақтида сочларининг учидан бармоқнинг бир бўғимича (тахминан, 3 см) миқдорича кессалар, кифоя;
8) нопоклик (ҳайз ёки нифос) ҳолатида ҳажнинг тавофидан бошқа барча амалларини бажараверадилар;
9) айёмун-наҳр, яъни зулҳижжанинг 10-11-12-кунларида пок ҳолатда бўлмаганлари боис тавофи зиёратни мазкур кунлардан кечиктириб адо қилсалар, улар учун бирор жарима лозим бўлмайди;
10) Жидда ёки Маккага етиб боргандан кейин эри вафот этиб қолса ёки боин талоқ тушиб қолса – бу икки ҳолатда ҳажнинг арконларини адо этаверади;
11) агар қайтиш вақтида ҳайз ёки нифос ҳолатида бўлсалар, улардан видолашув тавофи соқит бўлади;
12) эрининг вафоти ёки талоқдан сўнг идда ўтирган аёл иддаси тўлиқ бўлишидан олдин ҳаж сафарига бориши жоиз эмас; агар сафарга борса, унинг фарз ҳажи адо бўлаверади-ю, лекин жуда катта гуноҳ иш қилган ҳисобланади;
13) кўп кишилар эҳром ҳолатидаги аёл юзини ёпиши жоиз эмас, деб ўйлайдилар, ваҳоланки, ҳаж сафарида юзни очиб юриш янада кўпроқ гуноҳга сабабдир. Айрим аёллар бошқа мамлакатларнинг бепарда аёлларини кўриб, юзларидаги пардаларини ечиб юборадилар. Бу жуда ачинарли ҳолат, чунки бундай бепарволик оқибатида назарни тийиб юриш эркаклар учун мушкул бўлиб қолади. Шаръий ҳукм ҳатто шу даражадаки, агар киши (фосиқ ҳамда шаҳватпараст бўлгани учун) ўзининг шаръий маҳрами бўлган қариндош аёлга ёмон назар билан қараш эҳтимоли бўлса, у ҳолда мазкур аёл билан маҳрам сифатида ҳаж сафарига бориши (у эркак учун) жоиз эмас. Шунинг учун оналаримиз ва опа-сингилларимиздан ҳаж сафарида пардага иложи борича қаттиқ аҳамият қаратишларини илтимос қилиб сўраймиз. Токи бу маҳбуб ибодат (барча эркак ва аёллар учун) ҳар қандай маъсиятдан пок бўлсин;
14) тавофда аёллар учун рамал (полвон юриш) қилиш суннат эмас;
15) агар тавоф асносида аёлнинг ҳайзи бошланиб қолса, тавофни тўхтатиб, пок бўлгандан кейин уни бошқатдан адо этади; .
16) агар саъй қилиш асносида аёл кишининг ҳайзи бошланиб қолса, саъйни ўша ҳолатда давом эттириб, мукаммал қилаверади;
17) агар аёл киши мийқотдан таматтуъ ҳажи нияти билан эҳромга кирса, сўнгра умра арконларини адо этишидан олдин ҳайзи бошланиб қолса ва ҳажгача пок бўлмаса, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж эҳромига киради; мазкур умранинг қазосини ҳаждан кейин адо қилади; биринчи эҳромдан умрани адо этмасдан чиққани учун бир қурбонлик сўйиши лозим бўлади; энди унинг ҳажи таматтуъ ҳажи эмас, балки ифрод ҳажи ҳисобланади:
18) агар аёл киши мийқотдан қирон ҳажи учун эҳром боғласа, лекин ҳайз сабабли ҳаждан олдин умра қила олмаса, ўша эҳром билан ҳаж қилаверади; кейин (ҳаждан олдин умра қилмагани учун) бир қурбонлик сўяди ва бир умрани қазо сифатида адо этади; у аёлдан қирон ҳажининг шукр қурбонлиги ҳам соқит бўлади;
19) ҳайз – аёллар учун Аллоҳ таоло томонидан берилган ғайр ихтиёрий узр, шу боис улар бундай ҳолатдан диллари сиқилмасин, аксинча, унга рози бўлсинлар; шунга қарамай, дори истеъмол қилиб ҳайз қонини тўхтатган аёл пок деб саналади. Энди у аёлга тавоф қилиш ҳам, намоз ўқиш ҳам жоиз бўлади, бироқ бундай қилиш саломатликка нуқсон етказади;
20) агар ҳаждан кейин дарҳол қайтишга тўғри келса-ю, лекин аёл киши ҳайзи сабабли ҳалигача тавофи зиёратни қилмаган бўлса, пок бўлгунича тўхтаб туриши лозим бўлади. Чунки тавофи зиёратсиз ҳаж саҳиҳ (дуруст) бўлмайди; мабодо, шу (ҳайзли) ҳолатида тавоф қилса, тавоф саҳиҳ бўлади, бироқ бир бадана (туя ёки мол) қурбонлик қилиши лозим бўлади;

21) аёл киши учун (агар унинг шаҳри билан Маккаи Мукаррама орасида уч кеча-кундузлик масофа бўлса) шаръий маҳрамсиз ҳаж сафарига бориш жоиз эмас; борди-ю, маҳрамсиз борса, унинг фарз ҳажи адо бўлса ҳам, лекин (шариат ҳукмига хилоф қилгани учун) гуноҳкор бўлади.
 

«Анвор ул-маносик»

«Ҳилол» журналининг 6(39) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аксарият қиз фарзанди бор отаоналар қизимиз қариганимизда бизга хизмат қилади деган фикрда тарбия беришади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйлижойли давоми...

2985 14:05 / 20 январь
Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Рувмон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор эди. Бу аёл жоҳилият пайтида давоми...

4536 12:09 / 01.11.2018
Баҳор келиб, табиат келинчак мисол сепини ёйган, атроф муаттар бўй ва қушларнинг шодиёна куйларига тўлган гўзал кунларнинг бири. Болалар боғчасидан хиёбон оралаб давоми...

2639 17:30 / 18.05.2019
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жамоатчилик ишларида ҳам, хусусан, аёлларга оид ишларга бошқош бўлар эдилар. Бу нарсани ўша пайтдаги баъзи бир маросимлар ҳақида давоми...

3550 21:05 / 11.12.2018