1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тафҳин Шариф Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди

14:54 / 30.05.2023 1019 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. 


Бу муслима аёл Тафҳин Шариф бўлиб, у ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Ҳозирда суд соҳасида судья бўлиб ишлайди. Тафхин Шарифнинг сиёсий карьераси 2012 йилда бошланган. Лейбористлар партияси аъзоси сифатида ўтмишда Bedfordshire полиция комиссари ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган, дея хабар беради Daily Pakistan.


«Мен «Tameside»нинг илк мусулмон мери бўлганимдан ва 2024 йил 1 апрель кунига қадар ваколатим муддати мобайнида округ ўзининг 50 йиллигини нишонлашидан ғурурланаман», дейди Тавҳин Шариф. — Мен учрашувим жараёнида бу ердаги аҳоли меҳмондўст, одамлар гўзал фазилатларга эга эканлигини ҳис қилдим. Тумандаги барча аҳолини таништириш ва масъул бўлиш мен учун катта шарафдир. Мақсадим фуқаролик мери сифатида ўз ишим ва мажбуриятларимни иложи борича мазмунли қилиш, бошқаларни йўналтириш ва илҳомлантириш, айниқса ёшлар учун намуна сифатида хизмат қилиш ҳамда кўпчилик учун эшикларни очиб, гуллаб-яшнаётган жамоаларимизни бир-бирига яқинлаштириш.


Тафҳин Шариф ким?


Тафҳин Шариф ўзининг сиёсий фаолиятини 2012 йилда кенгашнинг энг ёш аъзоси бўлганидан бошлаган. Ҳозирда у мернинг ўринбосари, шунингдек мактаб раҳбари ва хайрия ташкилотининг ишончли вакили.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мамлакат Туризм вазирлиги саккизта давлатга Озарбайжон, Aлбания, Ўзбекистон, Жанубий Aфрика, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Малдив оролларига .электрон низом, давоми...

926 10:54 / 09.08.2023
Сешанба куни Эфиопия мусулмонлари муборак Рамазон ойини кутиб олдилар. Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаши президенти, муфтий Ҳожи Умар Идрис, одамларни давоми...

918 11:00 / 16.04.2021
Бугун Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия олий таълим вазири Моҳамед Халид Нордин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА мухбири хабар берди. Суҳбат давоми...

1241 17:01 / 23.03.2023
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

2522 17:07 / 18.10.2019
Аудиолар

120838 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42407 14:35 / 11.08.2021