1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади

16:53 / 28.05.2023 1502 pdf Ўқиш режими + -

 Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.

 Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур муқаддас сафарларни юқори даражада ташкил этиш ва фуқароларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.

 Шу мақсадда, жорий мавсумда зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

 Жумладан, зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда.

 Хусусан, ҳар бир хонада ётоқ чойшабларининг озодалиги, ювиниш хонасидаги шароитлар, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қилинди.

 Шунингдек, ошхонадаги стол-стуллар, овқат тарқатиш жойлари ва тиббий бўлимдаги ўринлар сони, жиҳозлар ҳолати, дори-дармон сақлаш омбори ҳамда зиёратчилар учун хизматлар сифатини янада оширишга катта диққат қилинди. Бундан ташқари, зиёратчиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи белгилар фойелар, коридорлар, қаватлар ва лифтларга ўрнатилди.

 Ишчи гуруҳи тайёгарлик ишларини зиёратчиларимизнинг илк гуруҳи муборак заминга етиб боргунга қадар давом эттиради. Мақсадимиз юртдошларимиз шинам шароитларда ҳаж амалларини ихлос ила адо этиб, она-Ватан ва фарзанду аржумандлар бағрига эсон-омон олиб келишдир.

Манба: muslim.uz











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилги Рамазон, ҳилол кўринишига қараб чоршанба ёки пайшанба куни бошланиши айтилмоқда. Саудия Арабистони Олий қозиси сешанба куни кечқурун подшоҳликдаги давоми...

3395 15:19 / 21.03.2023
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

2521 17:07 / 18.10.2019
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда islom.uz портали жамоаси мужаддид шайх Маҳмуд Афанди ҳазратларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Маҳмуд Афанди давоми...

1195 10:15 / 23.06.2022
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

3464 13:30 / 19.08.2021
Аудиолар

120588 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42182 14:35 / 11.08.2021