1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидул Ҳаромда зиёратчилар учун замзам сувини ташувчи робот ишга туширилди

16:36 / 14.06.2021 660 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонида зиёратчиларнинг чанқоғини қондириш учун замзам сувини гигиеник тарзда тарқатиш учун дастурлаштирилган робот хизмати йўлга қўйилди.

Масжидул Ҳарoмда чанқоғини қондириш учун кўпинча зиёратчиларнинг узун навбатлари бўлар эди. Энди бу муаммони ҳал қилиш мақсадида янги сув ташувчи робот ихтиро қилинди. Бу робот бутун масжид бўйлаб замзамни сувини тарқатиш учун дастурлаштирилган.

Якшанба куни робот намойишга қўйилди ва масжид атрофида ҳаракатлана бошлади. У ўтиб кетаётганда ходимлар ундан шишани тортиб олишга муваффақ бўлишди.

Икки муқаддас масжид раҳбари Абдураҳмон ас-Судайснинг сўзларига кўра, пандемия даврида зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш учун технологик ютуқлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эди. Ушбу робот биз ҳозир эътибор қаратаётган коронавирусни камайтириш учун яратилган.

Қолаверса, зиёратчилар ва масжид ходимлари узоқ навбатга туришлари ёки шишаларни бошқалар билан баҳам кўришлари шарт эмас. Бунинг ўрнига улар робот олиб кетаётган замзам суви солинган шишани олишлари кифоя қилади.

Ас-Судайснинг тушунтиришича, ақлли робот сувни гигиеник орқали тақсимлайди.

Пандемия ва дунё бўйлаб ижтимоий масофа сақлашдан аввал, Саудия Арабистонига 2,5 миллионга яқин зиёратчилар Ҳаж қилиш учун ташриф буюрган. Бироқ бу йилги Ҳаж зиёрати 60 минг киши билан чекланган. Ўтган йилгидек, зиёратчиларга фақат Қироллик фуқаролари ва резидентлари кириши мумкин.

 

Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
.Ғазо секторидаги .АлАҳли, касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик,, ndash давоми...

1769 14:05 / 18.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур давоми...

1872 14:18 / 08.04.2021
Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини Ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Банк Ахборот хизмати хабар беришича, мамлакатда Ислом молия давоми...

3276 11:30 / 15.01.2021
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

1786 15:56 / 19.06.2023
Аудиолар

121369 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42874 14:35 / 11.08.2021