1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тили чучук инсоннинг намоздаги қироати ва имомликка ўтиши

09:00 / 01.05.2023 985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тили чучук инсоннинг намоздаги қироати ва имоматига оид ҳукмлар
Тили чучук, яъни маълум ҳарфларни айни ўзидек талаффуз қилолмайдиган балки, бошқа ҳарф сифатида талаффуз қиладиган киши, масалан س (син, оддий с) ҳарфини ث (чучук с) қилиб, ر (р) ҳарфини эса ғ, й ёки л шаклида талаффуз қиладиган киши араб тилида алсағ (الألثغ) дейилади. 


Тили чучуклик деганда одатда талаффуз қилиш имкони бор, бироқ нутқдаги нуқсон туфайли шундай бўлиб қолган инсонлар назарда тутилади. Шу эътибордан, бу нуқсон барча миллатда бор. 


Аммо, мавзу намоздаги қироатга хос бўлгани учун араб бўлмаганларнинг бу тил фонетикасидан бехабарлиги, тажвид қоидаларини ўрганмаганлиги туфайли айрим ҳарфларни мунтазам равишда тўғри талаффуз қила олмайдиган одамлар ҳам алсағ ҳукмида бўлади. 


Мисол учун баъзилар, الرحمن الرحيم оятида ح (ҳойи ҳуттий) ҳарфини ه (ҳойи ҳавваз) қилиб الرهمن الرهيم деб ёки ط ҳарфини оддий т ت қилиб (الشيطان الرجيم) сўзини الشيتان الرجيم деб ёхуд ع (айн) ҳарфини чиқаролмай رب العالمين ни رب الآلمين деб ўқийдилар. 


Тили чучук ва унга эргаштириладиган бундай инсонларнинг ҳукми қуйидагича:
1. У тили чучуклик ёки ҳарфларни махражидан чиқара олмасликда фақат ўзига ўхшаган даражадаги одамларга имомлик қилиши жоиз. 
2. Доим талаффузини тўғрилаш устида ишлаши лозим.
3 (а) Агар бирор кишига иқтидо қилиб ўқиш имкони бўлса, масалан, масжидда бўлганда кимдирга иқтидо қилиш имкони бўлса ёки ўз уйида ёхуд ўзганинг уйида кимдир айни намозни ўқиётган бўлса ва у иқтидо қилиш имкони бўлса мунфарид (ёлғиз) ҳолда намоз ўқиши дуруст эмас. 
(б) Ёки Қуръони Карим суралари ёхуд қироатга кифоя қиларлик оятлардан ҳарфлар махражларини чиқаришда машаққат ҳис қилмайдиган даражадаги миқдорни ёдлаган бўлса, у ҳолда ўзгага иқтидо қилмаслиги ёки тилини тасҳиҳ қилиб тўғрилашга куч сарфламаслиги жоиз. Масалан, фотиҳа ва кавсар сурасини ўқиганда талаффузи қийин бўлган ҳарф учрамаса умр бўйи намозда шу сураларнинг ўзи билан кифояланиб юрса, намози дуруст бўлади ва имкони бўлган ҳолатда иллоки, ўзгага иқтидо қилиши шарт бўлмайди. Бироқ, талаффузини тўғрилаш устида ишлаб, ҳаракатда давом этиши нур устига нурдир.
4. Алсағ ва унинг ҳукмида бўлган кишининг иқтидо қилиш имкони бўлмаса, масалан уйида ёки бошқа жойда ёлғиз ўзи намоз ўқиса, масжидга бориб келиш машаққат туғдирса, ундай инсон мунфарид ҳолида намоз ўқиши дуруст бўлади, шу шарт биланки, доим ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш ва ўрганиш ҳаракатида бўлса. 
Таҳорат қилишдан, либосни поклашдан, руку ва сужуд қилишдан ожиз ҳолда бўлса ҳам намози дуруст бўлар эди кишининг. Худди шунга ўхшаб тўғри қироат қилишдан ожиз инсоннинг ҳам ўзи ҳаққидаги намози дуруст бўлаверади. Бироқ, имкон қадар талаффузини тўғрилаш ҳаракатида бўлиши лозим.
5. Агар لثغة (лусға) яъни тили чучуклик кучли бўлмаса, яъни бирор ҳарфни тиниқ чиқаролмаса-да, эшитилганда қайси ҳарфлиги билинадиган даражада бўлса, қироати дуруст бўлади, валлоҳу аълам.


Алишер Султонходжаев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг уч тури ndash ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон орасидаги фарқни тушуниб етиш ниҳоятда аҳамиятли давоми...

1786 09:00 / 19.08.2023
Ғийбат сабабли дунёда, динда жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги.Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди, Ҳаж сураси, 11оят давоми...

2580 14:00 / 28.03.2022
Масала Балоғатга етмаган болалар нисобга етадиган молни мерос сифатида олсалар, ўз номларидан қурбонлик қилишлари вожиб бўлмайди 41. Масала Қурбонлик қилишда давоми...

14199 14:00 / 12.06.2023
Дин бизнинг сулукимизда кўриниши лозим. Одамлар диндор ўқитувчи билан диндан узоқ ўқитувчининг фарқига боришлари керак.Одамлар диндор савдогар билан диндан узоқ давоми...

2210 11:17 / 04.02.2022