1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозни бузувчи амаллар

14:00 / 26.04.2023 2362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса (қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки баданда бир рукн миқдорича афв миқдоридан кўп нажосат бўлишига ўхшаш).
2. Намознинг рукн (ичидаги фарз)ларидан бири бажарилмаса, мисол қироат, руку ёки сажда тарк қилинса.
3. Унутиб ёки қасддан ёки эсдан чиқариб гапириб қўйиш(енг камида маъно англатадиган икки ҳарфдир).
4. Қўл бериб ёки тили билан салом бериш ёки алик олиш.
5. Акса урувчига «Ярҳамукаллоҳ» дейиш.
6. Узр бўлмасдан томоқ қириш. (Узр билан томоқ қирилса намоз бузилмайди: ўзини тута олмай ёки овозини яхшилаш учун қилса).
7. Мусибат сабабли ёки оғриқ сабабли ўзини тутиб тура оладиган ҳолатда уф деса, оҳ тортса, инграса ёки овоз чиқариб йиғласа (лекин бу ишлар Аллоҳдан ва азобидан қўрқиб содир бўлса бузилмайди).
8. Овоз чиқариб кулиш.
9. Кўп амал (кўп амал бу бир инсон бошқа инсонга, уни намозда эканини билмай қараб, бу инсон намоз ўқимаяпди деб ҳукм қилиши).
10. Намозда унутиб, билиб кўп ёки оз миқдорда ейиш, ичиш.
11. Бомдод намозида қуёш чиқиши, икки ҳайит намоз ўқилаётганда пешин вақти кириши, жума намозида аср вақти кириши.
12. Намоз ўқиётган инсон мусҳафдан ёки оят ёзилган нарсадан оят ўқиб ўрганиши.


Манба: ulamolar_yogdusi

Мавзуга оид мақолалар
БисмиллаҳирРоҳманирРоҳимБандаларини ибодат учун яратган ва уларга Ўз ибодати таълимини ваҳий қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинБандаларга Аллоҳга давоми...

15787 05:00 / 09.01.2017
Изоҳ .Хало, деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолиши учун хало, дейилган. алМуғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу .Пайғамбар давоми...

6197 05:00 / 04.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар. Бас, давоми...

25622 05:00 / 04.01.2017
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма антассалом давоми...

196677 05:00 / 04.01.2017