1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (мр3)

05:00 / 09.03.2017 3109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (мр3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган 30-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.  

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг навбатдаги жузи Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ўзининг сўнгги дийни учун, Ўзининг сўнгги пайғамбари учун абадий мўъжиза ўлароқ нозил қилган сўнгги илоҳий Китоби – Қуръони Каримнинг фазилатларига бағишлангандир.
Мазкур жузда Қуръони Каримга оид энг сара, энг гўзал маълумотлар билан танишамиз. Хусусан, ушбу жузда Қуръони Каримнинг таърифи, Қуръон ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари, қироат одоблари, тадаббур, сакийна каби тушунчалар билан танишамиз. Шунингдек, ушбу жузни тинглаб, Қуръон илмлари гулшанидан кўплаб сура ва оятларнинг фазилатлари, тафсир ва маънолар таржимасига оид билимлардан баҳраманд бўламиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-жуз. «Қуръон фазилатлари» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  628 дақиқа

Нархи:  3500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01 - Кириш
02 - Қуръони Каримнинг таърифи
03 - Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари
04 - Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
05 - Қироат одоби ҳақида
06 - Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ лозим
07 - Қуръон қироатига сакийна нозил бўлади
08 - Сураларнинг фазллари ҳақида
09 - «Оятал курси» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
10 - «Исро» ва «Зумар» сураларининг фазли
11 - «Ясин» ва «Духон» сураларининг фазли
12 - «Фатҳ» сурасининг фазли
13 - Мусаббиҳотлар ва «Ҳашр» сурасининг фазли
14 - «Мулк» сурасининг фазли
15 - «Залзала», «Кофирун» ва «Наср» сураларининг фазли
16 - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазли
17 - Икки «Қул аъузу»нинг фазли
18 - Қуръон одамлари ва унинг ривоятлари ҳақида
19 - Ваҳий
20 - Қуръоннинг нузули
21 - Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари
22 - «Оят» сўзининг маъноси
23 - «Сура» сўзининг маънолари
24 - Маккий ва маданий суралар
25 - Аввал ва охир тушган оятлар
26 - Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
27 - Қироатлар ва қорилар
28 - Қуръоннинг жамланиши
29 - Ҳазрати Усмон давридаги жамлаш
30 - Қуръони Карим тафсири
31 - Қуръони Карим маънолари таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҚуръон илмлариquot MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Қуръон илмлари, номли китобга ёзилган аудио дастур сотувга давоми...

3345 05:00 / 10.03.2017
quotҲадис ва Ҳаётquot 6жузи MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз2, деб номланган 6жузи ёзилган давоми...

4820 05:00 / 10.03.2017
quotМукаммал саодат йўлиquot MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Мукаммал саодат йўли, номли китобнинг аудио диски савдога чиқарилди.Бисмиллаҳир давоми...

6488 05:00 / 10.03.2017
Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари MP3Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуҳтарам азизлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муқаддас каломини тартил билан ўқишни буюрган. давоми...

14399 05:00 / 10.03.2017
Аудиолар

121444 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42940 14:35 / 11.08.2021