1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ҳайити куни атрофидаги хабарларга муносабат

17:07 / 19.04.2023 3015 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да, Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати ҳақида давоми...

1491 21:00 / 10.10.2021
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига давоми...

1143 09:50 / 23.07.2019
22 ноябрь куни Самарқандда бошланган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форуми ўз ишини давом эттирмоқда. Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистон Республикаси давоми...

2410 09:50 / 23.11.2018
.Ҳилол, нашриётида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри 2020 йил 11 январь куни соат 09.00 да сотувга чиқарилади.Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон давоми...

1897 08:15 / 11.01.2020
Аудиолар

120608 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42199 14:35 / 11.08.2021