1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

16:08 / 19.04.2023 1846 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жомеъ биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

Жомеъга баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Мажмуадаги кутубхонада намозхоналар диний-маърифий адабиётларни ўқиб билимларини ошириш имкониятига эга. Шунингдек, у ерда имом-хатиб, ноиблар, мутавалли ва қоровулхона сингари маъмурият бинолари ҳам ўрин олган. 100 дан ортиқ маркаб қўйишга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам мавжудлиги кишини қувонтиради.

 

Мавзуга оид мақолалар
Уламоларнинг Тошкент шаҳрига ташрифлари давом этяпти. Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков давоми...

2089 12:06 / 30.06.2021
Уммон пойтахти Маскатда Қуръони карим мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради the Times of Oman.Ғолибларни тақдирлаш маросимига Султон давоми...

1699 11:59 / 27.12.2018
Исломободлик 58 яшар ўт ўчирувчи Айюп нафақат ёнғин, балки саводсизликка ҳам қарши курашмоқда. У ҳар куни 30 йил давомида уйи олдидаги боғда камбағал болаларга давоми...

1994 14:40 / 15.10.2018
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиби давоми...

754 18:06 / 09.08.2023
Аудиолар

120608 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42199 14:35 / 11.08.2021