1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рaмазон Гонгконг мусулмонларини бирлаштирмоқда

08:00 / 06.04.2023 837 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилдан бери илк бор йиғилган юзлаб Гонконг мусулмонлари пайшанба куни Коулун масжидининг асосий залида Рамазон ифторига тўпланишди.
Ушбу йиғилиш пандемия сабабли уч йиллик чекловлардан кейин илк бор ўтказилди.
Гонгконгда туғилган асли покистонлик бўлган Хон Гонконг Free Press нашрига шундай интервью берди: «Ҳаммани қайтиб кўрганимдан хурсандман, ҳаммаси аввалгидек бўлди. Ифторликка тайёргарлик учун йиғилганларнинг баъзилари пиёз ва помидорларни (ҳалим учун) тўрғаб тайёрлашди. Қолган кўнгиллилар эса ўрамларни йиғиштириб, тарқатишди».
Хон масжидда ифторлик дастурхони тайёрлаган кўнгиллилардан бири ҳисобланади. 
Уларнинг саъй-ҳаракатлари яхши самара берди, чунки 1700 га яқин намозхон Рамазон ойининг биринчи оқшомини Коулун масжидида ўтказишди, дейди масжид раҳбарияти аъзоси Муҳаммад Али Диалло. — Ифторликдан сўнг намозхонлар мунтазам ибодатларини адо этиш учун юқори қаватга чиқишади. 

 

«Рамазон ойи ҳамжиҳатлик ва йиғилиш ойидир», дейди банкдаги лойиҳа менежери Юсуф Мансурий. — Мен бу онларни жуда соғиндим.
Рамазон Ислом тақвимидаги энг муқаддас ой бўлиб, мусулмонлар тонг отишидан то қуёш ботишига қадар рўза тутишади.
Мусулмонлар муборак ойда вақтларини ибодат, нафсларини тийиш ва савоб амаллар орқали Аллоҳга яқинлашишга бағишлайдилар.
2016 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Гонконг аҳолисининг 4,1 фоизи ёки 300 мингга яқини Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонларни ташкил қилади. Улардан 50 минг нафари хитойлик, 150 минг нафари индонезиялик ва 30 минг нафари покистонлик, қолганлари эса дунёнинг бошқа қисмларидан.

 

 

Қайд этиш керакки, Рамазон гуноҳлар кечириладиган ойдир. Бу ой рўза тутиш ва кенг кўламли руҳий машқлар вақтидир. Бу ой биз мусулмонлар учун кундалик тартибимизни ўзгартириб, янгидан тартиблаб оладиган фурсат ойидир. Мусулмонлар дунёвий ишлардан кўра кўпроқ дин ва эътиқодлари ҳақида ўйлайдиган ва эзгу амаллар борасида фикр юритадиган даврдир.
Нафл намозларга ва бошқа хайр-эҳсонларга вақт топишга алоҳида ҳаракат қиламиз. Айниқса, тенгсиз савоб умидида ва олдинги барча гуноҳларимиз мағфират қилиниши илинжида таровеҳ намозларига катта эътибор қаратамиз.
Рамазон ойида қилинган солиҳ амалларнинг охиратдаги ажр-мукофоти, савоблари беҳисобдир.

Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан учрашув бўлди.Президент мўминмусулмонларни, давоми...

1192 18:30 / 15.04.2021
Рязанлик собиқ православ руҳонийи Исломни қабул қилди ва пиёда ҳаж сафарига йўл олди Ўн беш йил давомида православ ибодатхонасида диний расм русумларни адо давоми...

949 09:08 / 18.03.2023
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1165 13:45 / 19.04.2023
Болгария Республикаси парламенти томонидан қабул қилинган quotДин тўғрисидаги қонунquotга кўра, давлат томонидан болгариялик мусулмонлар учун ҳар йили уч миллион давоми...

1536 10:06 / 27.12.2018
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021