1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Юсуф алайҳиссаломнинг тақволари

12:51 / 27.03.2023 1011 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо тарафидан фитнага учрадилар. Бу ҳодисани билмаган бирор мусулмон бўлмаса керак. Қуръони Каримда Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни гуноҳга чорлагани айтилади. Зулайҳонинг қалбида гуноҳ қилиш фикри пайдо бўлганида Ҳазрати Юсуфнинг ҳам қалбларига гуноҳ фикри келган. Ҳалойиқ шу сабабли Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломга эътироз билдиради ва у кишини айблайди. Аммо Қуръони Карим баён қиладики, гуноҳ фикри келишига қарамасдан, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолодан қўрқдилар ва шу сабабли гуноҳ фикрларини амалга айлантирмадилар, демакки, Аллоҳ таолонинг ҳукми олдида бўйин эгдилар. Лекин гуноҳ фикри банданинг қалбига келмаса, гуноҳ қилиш имконияти бўлмаса ҳамда ҳавойи нафс гуноҳ сари чорламаса, у ҳолда мингта Зулайҳо минг марта гуноҳга чорласа ҳам, ҳеч қачон ҳайратланарли иш содир бўлмас эди. Ҳақиқий тақво ва ҳақиқий ҳайратли иш шуки, гуноҳга чорлов бўляпти, имконият ҳам бор, ҳолатлар ҳам қулай, нафсда гуноҳ қилиш фикри ловуллаб турибди, лекин шунча нарсаларга қарамасдан, Аллоҳнинг ҳукми олдида бўйин эгиб, Юсуф алайҳиссалом шундай дедилар: «Маъазаллоҳ» — Аллоҳ таолодан паноҳ, сўрайман. Мана шу нарса Аллоҳ таоло инсонни яратишига сабаб бўлган ибодатдир.


Шундан маълум бўладики, гуноҳ қилишга имкони бўлмагани учун гуноҳга қўл урмаслик тақво эмас. Балки, гуноҳ қилишга буткул имкони бўла туриб, гуноҳ ишни хоҳлаб туриб, Аллоҳдан қўрқув сабабли ундай ишни тарк этиш ана ўша ҳақиқий тақводир. Рўза биздан шундай тақвони талаб қилади.


«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди.


 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойининг бари, кечаларию кундузлари барака ва раҳмат ойидир. Унинг охирги ўн кунлиги бошқаларидан хос бўлган улкан хусусият ва олий фазилатлар давоми...

7947 17:17 / 08.06.2018
Аминманки, сиз мендан Йўқ. Ҳечам сустлаштирмайдиrdquo деган жавобни кутасиз. Аммо ҳақиқат шундаки, сустлаштиради... Агар рўзадор бўлиш деганда, сиз ейиш ва ичишдан давоми...

3354 17:24 / 26.05.2018
...Рўза тутган киши ўз ихтиёри ила оч қолиб, чанқаб, турли кўнгил хоҳлайдиган нарсалардан вақтинча маҳрум бўлиш билан, ўз ихтиёридан ташқари оч қолиб, чанқаб, дунё давоми...

2966 05:00 / 11.01.2017
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига давоми...

28251 05:00 / 11.01.2017