1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

«Рўза тутинглар, саломат бўласизлар»

04:00 / 23.03.2023 1667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, рўза фарз бўлган дастлабки даврда мусулмонлар фарз ибодатни адо этиш масъулияти билан рўза тутаверишган. Кейинчалик бош­қа халқ, миллат ва элатлар билан аралашиб кетилди. Уларнинг саволларига, эътирозларига ёки Исломга нисбатан қилган таъналарига жавоб бера бориб, исломий ибодатларнинг, жумладан, рўзанинг ҳикматлари, ахлоқий фойдалари, ўша замон руҳи ва талабига мос томонлари шарҳ қилинди, тушунтирилди.


Кейинчалик, хусусан, бизнинг асримизда дин душманлари томонидан рўза соғ­лиқнинг кушандаси, инсон шахсиятини тамомила бузиб ташлайдиган омил сифатида васф этилди. Лекин охир-оқибатда рўза кони фойда экани, усиз соғлиқни сақлаш мумкин эмаслиги, рўза кўплаб хасталикларнинг давоси экани исбот қилинди. Мазкур илмий тажрибаларнинг натижалари Ислом динида бундан ўн беш аср илгари рўзанинг фарз қилиниши чинакам илмий мўъжиза бўлганига далолат сифатида қабул қилинмоқда. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг «Рўза тутишингиз сиз учун яхшиликдир» деган оятининг ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар» деган ҳадисларининг мўъжизаси ўз исботини топмоқда.


Келинг, тиб олимлари рўза борасида эришган баъзи илмий натижалар билан қисман танишиб чиқайлик:
«Тиббий-илмий изланишлар натижасида рўзанинг турли жисмоний ва руҳий касалликлардан ҳимояланишда ва уларнинг олдини олишда фойдаси борлиги собит бўлди. Баъзи мисоллар келтирамиз:
1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилиятни (иммунитетни) кучайтиради, чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.
2. Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо бўлади, чунки одатда семизлик овқат ҳазм қилишдаги нуқсонлар, атроф-муҳитдаги нафсоний ва ижтимоий таъсирлар орқали келиб чиқади. Гоҳида руҳий изтироб ҳам овқатни нотўғри таъсир қилишига олиб бориши мумкин. Бундай омиллардан рўза тутиш орқали сақланиш мумкин. Рўза тутган одам руҳий, ақлий барқарорликка эга бўлади, чунки рўзадор одам вақтини иймоний муҳитда, кўп ибодат, зикр, Қуръон тиловати билан ўтказади, аччиқланиш, асабийлашишлардан, уруш-жанжаллардан йироқ бўлади.


3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди, чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини тўхтатади. Шунингдек, рўзадорнинг пешобида пешоб йўлларидаги тузларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймайдиган моддалар кўпайиши ҳам илмий равишда исботланган.


4. Рўза инсон жисмини тўқималарда тўпланиб қоладиган турли заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб заҳарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади.


5. Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу эса айниқса ёшлар учун жуда фойдали бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди. Бу ҳолат ҳам илмий тажрибалар орқали исбот қилинган.
«Мўминнинг қалқони» китоби асосида тайёрланган

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом динида quotЛайлат улқадрquot ndash Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида давоми...

3101 05:00 / 13.01.2017
Икки қисмга бўлинади 1. Зиммага вожиб бўлиш шартлари. Улар тўрттадир ndash Мусулмон бўлиш кофирнинг зиммасига рўза фарз эмас ndash Оқил бўлиш мажнуннинг зиммасига давоми...

3093 04:00 / 04.04.2023
1210. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳилолни кўрмагунингизча рўза тутманглар. Уни кўрмагунингизча оғиз давоми...

5394 18:00 / 18.04.2020
Қуръони Каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасида рўзага алоқаси йўқ, дуога, дуо қилишга тарғиб қилувчи бир оят бор.Агар бандаларим сендан Мен давоми...

1133 16:39 / 02 апрель