1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса...

16:30 / 10.03.2023 1901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқудан олдин Оятал Курсий, Ихлос сураси, Муаввизатайн, Бақара сурасининг охирини ўқиш мустаҳабдир. Бу эътибор қаратиш муҳим бўлган ва таъкидланган ишлардандир. Бу борада бир неча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Икки саҳиҳ тўпламда Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади». Бир жамоа уламолар «кифоя қилади» деган иборани «кечаси қоим бўлишга кифоя қилади» деб изоҳлайдилар. Бошқалар эса «кечаси етадиган ёмонликларга кифоя қилади» дейдилар.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча Ихлос сурасини ва Муаввизатайнни ўқирдилар.
Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят келтирилади:
«Исломга кирган ақлли бирор инсонни оятал курсийни ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
Али розияллоҳу анҳудан қилинган яна бошқа ривоятда шундай дейдилар: «Исломга кирган ақлли бирор инсонни Бақара сурасининг охирги уч оятини ўқимасдан ухлаганини кўрмаганман».
(Бунинг исноди Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир.)
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмагин», дедилар. (Шундан кейин) мен бирор бир кечани Ихлос сураси ва Муаввазатайнни ўқимасдан ўтказмадим».
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади:
«Улар (аввалгилар) ҳар кеча ана ўша уч сура (Ихлос сураси ва Муаввазатайн)ни ўқишликни мустаҳаб билардилар».
Яна ушбу кишидан ривоят қилинади:
«Улар ётоққа ётган вақт Муаввизатайнни ўқишни таълим берардилар».

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг.Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

3646 14:07 / 03.08.2023
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганида .Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин давоми...

2252 17:00 / 13.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса .Бисмиллаҳиллазий ла илаҳа илла ҳува,, деб давоми...

4072 07:50 / 27.12.2018
Мўминмусулмон киши фавқулодда ҳолатларда қилинадиган муҳим дуо ва зикрларни ҳамма вақт қилиб юриши керак. Жумладан, зилзила бўлганда Залзала сурасини ўқиш ёки давоми...

1842 19:49 / 06.02.2023