1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Сув бу ҳаётдир

15:00 / 24.02.2023 1306 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги барча тирик мавжудот борки, улар сувсиз яшай олмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган илмий ҳақиқатдир. Шу боис сувнинг мавжудлиги ҳаётнинг мавжудлигини билдиради. Бу Қуръони Карим ишора қилган ҳақиқатдир.

Милодий VII асрда мавжудотлар ва ҳаёт унсурлари тўртта: сув, тупроқ, олов ва ҳаво деган эътиқод ҳукмрон эди. Кейинчалик олимлар сувнинг тирик мавжудотлар ҳаётидаги аҳамияти улкан эканини очиб беришди.

Барча организмлар, бир ҳужайрали бактериялардан бошлаб, то 100 триллиондан кўпроқ ҳужайрадан таркиб топган инсон ҳам асосан, ҳужайралардан иборат.

Демак, ҳужайра ҳаётнинг асосидир. Аммо олимлар бу ҳужайрани таҳлил қилишганда, унинг 70% дан кўпроғи сувдан иборат эканлигини аниқладилар.

Илмий ҳақиқат шуни тасдиқладики, барча тирик мавжудотлар, хоҳ ўсимлик, хоҳ ҳайвон, хоҳ ҳашаротлар ҳаммаси сувга асосланади. Бу ҳақиқат Қуръони Каримда ўн тўрт аср аввал очиқ-ойдин айтиб қўйилган.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ

 

«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят).

Шунингдек, Қуръони Каримда тирик мавжудотларнинг асоси сув эканлигини тасдиқловчи яна бир муҳим кўрсатма бор.

Аллоҳ таоло айтади:

 

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ

 

«Аллоҳ ҳамма жонзотни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир» (Нур сураси, 45-оят).

Бинобарин, ҳозирги даврда тирик ҳужайраларнинг сир-асрорларининг очилиши ва бу ҳужайралар таркибининг аксарият қисмини сув ташкил этиши, сув бор жойда ҳаёт борлигини тасдиқлайди. Бу эса Қуръонда аллақачон олдиндан хабари бериб қўйилган ҳақиқатдир.

Аллоҳ таоло бизга Ислом неъматини ато этиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни нозил қилиб, бизга жуда улкан марҳамат кўрсатди. Ушбу неъматлар учун Роббимизга беҳисоб шукрлар бўлсин!

 

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

2013 14:55 / 11.12.2023
Биз истиқомат қиладиган галактиканинг номи quotСомон йўлиquot. Бу башарият томонидан кўп эътибор қаратилган галактика бўлиб, спирал галактика турига мансуб.Кечқурун давоми...

3391 11:10 / 01.06.2021
Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор. давоми...

2873 11:00 / 10.06.2022
Аллоҳ таоло оловни Ўзига маъллум бўлган ҳикматга кўра яратган. Роббимиз оловни биз бандаларининг баъзи эҳтиёжлари учун ҳам ато қилган. Оловда таом пиширамиз, сув давоми...

5222 16:30 / 19.05.2021
Аудиолар

121353 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42860 14:35 / 11.08.2021