1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ таоло барча нарсаларни билувчи Зотдир

19:00 / 14.02.2023 1852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ



«Батаҳқиқ, Аллоҳ «Албатта, Аллоҳ камбағал, биз эса боймиз», деганларнинг гапини эшитди. Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз» (Оли Имрон сурааси, 181-оят).

Яҳудийлар доимо Аллоҳ таоло тўғрисида ёмон тасаввурда, ноҳақ ақийдада бўлганлар. Улар мўътабар ҳисоблайдиган китобларида ҳам бу нарса ўз аксини топган. Бўлмаса «Аллоҳ камбағал, биз боймиз», дейишармиди? Аллоҳ уларнинг бу беодоб гапларини эшитмайди, деб ўйлашади. Аммо улар нотўғри ўйлашади.

Яҳудийлар тасаввур қилаётганларидек, Аллоҳ ожиз эмас. У ҳамма нарсани эшитиб, билиб турувчи Зотдир. Яҳудийлар бу гаплари учун ҳали жавоб берадилар. Аллоҳ айтади:

«Айтганларини ва расулларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз ва: «Ёниш азобини тотинг!» – деймиз».

Демак, яҳудийларнинг гуноҳлари уларнинг ҳозир одобсизларча айтаётган гапларидангина иборат эмас. Аввал ҳам роса гуноҳларни ишлашган, ҳатто пайғамбарларни ўлдиришгача бориб етишган. Бану Исроил ўз тарихида кўплаб пайғамбарларни ноҳақ ўлдирди. Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга ҳаракат қилди. Муҳаммад алайҳиссалом том тагида ўтирганларида, устиларидан тош ташлаб ўлдирмоқчи бўлди. Аллоҳ таоло буларни ҳам ёзиб қўяди.

Қиёмат куни фаришталар уларга Аллоҳнинг номидан:

«Ёндирувчи азобни тотинг!» дейдилар.

 

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй Расул Оғизлари ила .Иймон келтирдик, деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганлардан иборат куфрга давоми...

970 19:00 / 28.09.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда давоми...

2199 19:00 / 14.12.2021
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2278 16:08 / 31.05.2020
.Нуҳдан сўнг қанчаданқанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур, Исро сураси давоми...

1010 19:00 / 23 январь