1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

«Ойи, келинг, бирга намоз ўқиймиз, мен имом бўламан»

16:00 / 14.02.2023 1482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларнинг намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар: «Ишим кўп, уйда кўп бўла олмайман, шунинг учун  фарзандларимнинг намозига кўп аҳамият бера олмайман» деб, шикоят қилишди.

Яна бошқаси: «Унинг фарзандлари ўзи буюрганда намозига аҳамият бермаяпганлиги, агар ўқитувчиси ёки дўстлари буюрса, итоат қилаётганини» айтди. Узун суҳбатдан кейин масала нимада эканлигини ва унинг ечимини топдик. Қўшниларимиз билан намозни муҳофаза қилишга келишиб олдик. Уйларни қаватларга бўлдик ва ҳар бир қаватга биттадан болалар учун мукофот сандиқини қўйдик.

Биз: «Баъзилар ишга кетганда, уларнинг фарзандларини намозини мулойим ҳолда кузатиб боради. Агар ким намоз вақтида ўйнаётган болани кўриб қолса, уни намозга чорлайди ва ибодатни адо этса мукофот беради. Ҳафтанинг охирида шу уйнинг болалари учун ҳар хил намоз тўғрисида мусобақалар ўтказамиз. Ҳамма қўшнилар мусобақа тугаганидан сўнг фарзандларига ҳар хил совғалар беришади» деб келишиб олдик. Бу қилган ишимиз бир-биримизга анча ёрдам берди».

Саҳобия аёллар ўйинчоқлар болаларни овутишлигини қаердан билишди?
Улар бу услубни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганишган. Негаки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам набираларини масжидга олиб келиб, уларни елкаларида ўйнашига рухсат берганларини кўришган. Шу услуб орқали фарзандларини ёшлигидан исломий ибодатларни ўрганиб бориши ва қалбида муҳаббат уйғотиши учун ҳар хил нарсалар орқали чалғитишган. Пайғамбаримизнинг мана шу тарбиявий услубларига кўра ҳаётда тажриба қилинган гўзал воқеалардан сизларга тақдим қиламиз. 


Оналардан бири айтади: «Ўғлим беш ёшлигида мен билан бирга намоз ўйинини ўйнашни яхши кўрар эди. У менга: «Ойи, келинг, бирга намоз ўқиймиз, мен имом бўламан. Сиз мени орқамда намоз ўқийсиз» деб айтар эди. Мен фарзандимни бу фикрига рози бўлиб, у мени олдимда гўзал бир кичик имомча бўлиб турар эди. Албатта, бизни бу ҳолатимиз бироз кулгули, бироқ жуда гўзал ҳисобланар эди. Намоз ўқиб бўлганимиздан кейин мен ўғлимни бағримга босаман. Сўнгра, пешонасидан ўпиб: «Эй бизни имом, Аллоҳ бу ибодатимизни ўз даргоҳида қабул қилсин!» деб унга мақтов сўзларни айтар эдим».

Йигитлардан бири айтади: «Отам мени бомдод намозини яхши кўрадиган қилиб қўйдилар. Негаки, бомдод намозига ёшлигимда елкаларида кўтариб, масжидга олиб чиқар эдилар. Табиийки, бомдод намозида намозхонларни сони оз бўлар эди. Отам мени ёш бола бўлишимга қарамай, елкаларига кўтариб, масжидга олиб чиқишларидан асло уялмас эдилар». 

Оналардан бири айтади: «Фарзандларим масжидда ўйнашлари учун мен уларга бир нечта овози чиқмайдиган ўйинчоқлар сотиб олганман. Фарзандимни ҳар намоз вақтида масжидга олиб чиқаман, ўйинчоқларини масжидга қўйиб қўйганман. Фарзандимни намоз ўқилаётган вақтда ҳеч кимга зарари тегмаслиги учун ўйинчоқларни унинг олдига қўйиб қўяман. Намоздан қайтаётган вақтимизда масжиддаги ўйинчоқларни ўз жойига қўйиб, сўнг уйга қайтамиз. Кейинги намоз вақтларида ҳам худди шундай, иложи борича намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиламан».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руку вақтида .Субҳана роббиял ъазийим, 3 марта. Сунан аҳллари ва Имом Аҳмад ривояти. .Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдика, Аллоҳуммағфирлий,. Имом Бухорий ва давоми...

1673 15:14 / 10.11.2022
Аллоҳга беҳад ва беадад шукру ҳамдлар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммад Мустафога ҳамда ул зотнинг аҳли байт ва саҳобаларига дуруду саловотлар бўлсин. Ислом дини давоми...

43010 05:00 / 09.01.2017
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма антассалом давоми...

197075 05:00 / 04.01.2017
. . . . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

4132 11:18 / 21 январь