1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Барчамизга тегишли масала

16:00 / 30.01.2023 1905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабларда қадимги вақтларда киши аёли минган отни сотмас, балки рашки кучлилигидан бошқа бирор эркак минмасин деган мақсадда  отни сўйиб юборар эди. 


Бугунги кунда аёл кишининг дафн маросимида шундай воқеа юз беради: «Аёлнинг маҳрам қариндошлари қабрнинг атрофини ўраб, номаҳрамлар яқинлашмасин деб тиқилинч ҳосил қиладилар. Овозлар баланд кўтарилиб: «Маййитнинг устини ёпинглар, қабрни тўсинглар», деган гаплар янгарайди. Буларнинг ҳаммаси ўша тобутда ётган аёлга бўлган рашк, қизғониш сабабли бўлади. Ваҳоланки, аёл жонсиз ҳолда кафан ичида ётибди».
Аслида, маҳрам аёлларимизга бўлган рашку қизғонишимиз уларнинг тирикликларида бўлиши муҳимроқ, авлороқ эмасми?!


Аёлнинг либоси отасининг тарбиясидан, онасининг иффатидан, ака-укаларининг рашкидан, эрининг ҳамиятли, мардлигидан ҳикоя қилади.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:


يَا أُخْتَ هَارُونَ مَا كَانَ أَبُوكِ امْرَأَ سَوْءٍ وَمَا كَانَتْ أُمُّكِ بَغِيًّا


«Эй Ҳоруннинг синглиси, отанг ёмон бўлган эмас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» – дедилар» (Марям сураси, 28-оят).


Аслида, Биби Марям Мусо алайҳиссаломнинг биродари Ҳорун алайҳиссаломнинг синглиси эмас, балки ул зотнинг наслидан эди. Шунинг учун қавм Марямга Ҳоруннинг нисбатини бериб, «Ҳоруннинг синглиси» деб мурожаат қилмоқдалар. «Отанг Имрон ёмон одам эмас эди, онанг Ҳанна ҳам бузуқ хотин эмас эди, сен қандай қилиб эрга тегмай туриб, бола туғиб олдинг?» демоқчи бўлдилар. Қавм буни очиқ айтмаса ҳам, унинг таънасидан шу маъно англашилади. Уларнинг сўзларидан Биби Марямни зинокорликда айблашга ишора очиқ-ойдин сезилиб турибди. Эътибор берсангиз қавм акани, ота-онани зикр қиляпти. Чунки қизнинг тарбиясига ота-она, ака-укалар, турмушга чиққач, эса эри масъул бўлади. Ушбу суранинг кейинги оятларида Биби Марям зинодан ҳомиладор бўлмаганлари, йўргакда кўтариб келган болалари Аллоҳнинг улуғ мўъжизаларидан бири Ийсо алайҳиссалом экани баён қилинган.
Маданият, эркинлик қадриятлардан воз кечиш, очиқ-сочиқ юриш дегани эмас. Балки чинакам маданият диний қадриятларга, ахлоққа амал қилиш, ҳаё-иффат ила безанишдир. Ҳар бир ота, ака, бобо ва эр ўзига қарашли маҳрам аёлларни моддий ва маънавий зарарлардан эҳтиёт қилиши, уларни қизғониши лозим. 


Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару, фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қуртқумурсқалар ўрмалаб юрган давоми...

8043 17:30 / 30.09.2020
Қачонки, сиз ҳақиқий эркак бўлсангиз, шунда аёлингиз сиз учун чинакам аёл бўлади.Қачонки, сиз чинакам эр киши бўлсангиз, шунда аёлингиз латофатли, иболи аёл давоми...

2205 09:00 / 05.01.2023
Бану Ҳилол уруғида чўри бўлган Барира исмли аёл бор эди. Хожаси уни Муғис деган занжи қулга никоҳлаб қўйган эди. Чўрида танлов ҳуқуқи бўлмаганлиги учун Барира ўзи давоми...

1581 14:00 / 14.11.2023
Баъзи сабабларга кўра .мужоҳид,, .шайх, ва .муршид, каби васфлар аёлларга нисбатан қўлланилмайди. Гўёки бу сўзлар аёллар учун тақиқлангандек. Шундай бўлгани учун давоми...

2605 16:01 / 07.08.2020