1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қоплонни ғамга солган воқеа

16:00 / 24.01.2023 1837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеа Карнатакадаги Комбару қўриқхонасига туташ сув омборида содир бўлган. Бир қоплон итга ташланаётган эди. Ит бечора эса ундан қочиб, дераза орқали ҳожатхонага кириб олди. Ҳожатхонанинг эшиги ташқаридан берк эди. Итни қувлаб келаётган қоплон ҳам шу сабаб ўша деразадан ҳожатхонага кирди. Ит қалтираганча хонанинг бир бурчагида жимгина ўтирар, вовуллашга ҳам журъат қилолмас эди. Қоплон оч бўлишига ва итни қувлаб кирганига қарамай, уни емади. У итга ҳужум қилиб, парчалаб уни еб юбориши мумкин эди. Лекин иккови ҳам бир хонада, бири у бурчакда, бири бу бурчакда ўн икки соат вақт ўтказди. Аммо шу вақт давомида қоплон ўзини сокин тутди, итга ташланмади. Ўрмон хўжалиги ходимлари қоплонни тинчлантирувчи ўқ дори ёрдамида тутиб, қафасга қамадилар.
Шу ерда бир савол туғилади. Нима учун оч қоплон ёнида турган итга ташланмади, уни паққос туширмади.
Ёввойи жонзотларни ўрганувчи мутахассислар бу саволга шундай тўхталиб ўтдилар: «Ёввойи жонзотлар озодликка жуда ҳам ҳарис бўлади. Уларнинг эркинлиги чекланиши биланоқ, кайфияти ўзгариб, чуқур қайғуга ботиб, ҳатто очликни ҳам эсдан чиқариб юборадилар. Натижада уларнинг ошқозонни озиқлантиришга бўлган табиий истаги сусая бошлайди».
Хулоса шуки, биз инсонлар каби барча ҳайвонлар эркинлик, озодликни яхши кўрадилар. Шундагина биз каби улар ҳам ўзларини бахтли, саодатли ҳис қиладилар. Зеро, эркинлик ва саодат бир-бирига боғлиқ тушунчалардир. 
Аллоҳ таолонинг Китоби Қуръони Каримда барча жонзотлар инсонлар каби «уммат» эканлиги таъкидланади. Айнан шу таъкид инсонни ўзи каби уммат бўлган барча жонлиларга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди. Бу хусусда Меҳрибон Парвардигори олам Ўзининг Китобида шундай марҳамат қилади:
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ وَلاَ طَائِرٍ يَطِيرُ بِجَنَاحَيْهِ إِلاَّ أُمَمٌ أَمْثَالُكُم مَّا فَرَّطْنَا فِي الكِتَابِ مِن شَيْءٍ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِمْ يُحْشَرُونَ
«Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси 38-оят).


Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ким бомдод намозидан давоми...

1832 15:01 / 12.11.2020
Аслида қурболик тирикларнинг амали бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади. Шундай бўлсада, маййит номидан қурбонлик қилишнинг бир неча давоми...

7933 09:00 / 18.07.2021
9 кун 202 соат давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хотин Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлатнинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди. давоми...

6400 11:34 / 22.02.2023
Маълумки, Исломдан олдин ароқхўрлик жуда кенг ёйилган эди. Кишилар ароқхўрлик билан фахрланишар, бу борада мусобақалашиб, бирбирларидан ўтишга ҳаракат қилишарди. давоми...

3224 20:00 / 27.07.2019