1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Аллоҳ лаънатлаган иллат

13:28 / 19.01.2023 1430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизни иймон нури билан ризқлантирган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб хамду санолар бўлсин! Роббимиздан гўзал хулқ ва одобларни қабул қилган, умматларга йўлчи чироқ бўлган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва битмас салавоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ўзининг охирги дини Исломни мукаммал қилиб яратгани ва қиёматга қадар бандаларга дин қилгани бизнинг икки дунё саодатимиздир.Ўзи яратган махлуқотлар ичра инсон зотини азиз ва мукаррам қилди.Уни дин билан эъзозлади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 30-оятида шундай марҳамат қилади:

«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен ер юзида ҳалифа қилувчиман», деди.

Бундан кўринадики, бизни шундай мақомга муносиб кўриб яна бир бор муҳтарам қилди. Шундай экан, инсон халифалик мақомига мос гўзал хулқли ва соф фитратини сақламоғи, илмини зиёда қилиб оширмоғи даркордир. Ҳеч кимга сир эмаски, оммавий маданият ёки баъзи бузуқ қарашлар таъсири остида бир жинсли никоҳ каби разиллик, нобакорлик каби иллатлар ҳам шаклланмоқда. Инсонийлик, жонзотлик табиатига зид келадиган бу қора иллат боши берк бўлган бу охир замоннинг энг бузуқ иши бўлди.

Қуръони Каримда 27 маротаба исмлари зикр этилган Лут алайҳисалом пайғамбар бўлиб юборилган Самуд қавми Урдум дарёси яқинида ҳозирги Ўлик денгизи ўрнида Иордания ҳудудида истиқомат қилишган. Табиати бузилиб, туғёнга кетган бу қавм ўзларидан олдинги ҳеч бир инсон қилмаган разолатни бажарди. Баччабозлик билан шуғулланишди.

Аллоҳ таоло ўзининг сўнги китобида Шуаро сураси 165-оятида:

«Оламлар ичида эркакларга борасизми?», деб хитоб қилади ва суранинг давоми 166-оятида:

«Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни қўйиб -а? Йўқ. Сиз хаддан ошган қавмсиз» деб айтди.

Мана Яратувчи зот ўзи бу иллатнинг ёмонлигини билдирди. Бу вақтлари Самуд қавми очиқчасига бузуқчилик қиладиган ҳолга келишганди. Улар набийсининг сўзларини инкор қилиб, барча пайғамбарларни ёлғончига чиқаришди. Набийси ва икки қизининг поклиги учун ҳайдаб чиқармоқликни қасд қилар холатга келдилар.

Ва хақ таоло Шуаро сурасининг 170-оятида Лут алайҳиссалом ва унинг ахлига омонлик берганини баён этди.

Шу суранинг 172-оятида:

«Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик» деб айтади.

Бундан кўринадики, фисқу-фужурга тўла бу иллат эгалари қилмишларига яраша жазоландилар ва остини устидан, устини остида қилинди. Ҳеч бир замон ва давр ёки бирор гуноҳ вақтлар ўтиб айб саналмай қолса?

Аллоҳ инсон зотини эркак ва аёл жинсли қилиб яратди. Уларнинг ҳар бирига хос ва мос тана аъзоларини берди, уларнинг наслини икки вакилнинг бирлашмоғи натижасида давом эттирди. Аллоҳ таоло инсон наслини ҳалол ва пок йўл билан насл қолдиришини ирода этиб, улар ўртасида никоҳланишни шарт қилди. Никоҳнинг баракоти ила уларнинг қалбларига сакинат, оромни берди. Қалб ва кўзларнинг зиносидан тўсилишига ёрдам берди. Уларнинг бир бирига динда елкадош, савоб-у салавотда бахслашадиган этди. Шундай экан, инсон зоти туғилибдики, хоҳ яҳудий хоҳ насаро оиласида дунёга келсин у соф исломий фитратда бўлади. Лекин ташқи таъсир натижасида унга зарар етказилади. Бундай бузуқ таъсирлар исканжасида қолмаслик учун ҳар бир мўмин ва мўминалар диннинг моҳияти, сийрат ва ақида, фиқҳ бобларида фарзи айн бўлган билимларни эгалламоғи шартдир. Ҳар бир мусулмон оиласида силсила, дин арконлари ўрганилар экан, гўзал хулқли бўлиб боради. Унинг фитрати соф ҳолатда қолади.

Абу Дардо розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:

Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмас» деб хитоб қилдилар.

Термизий ривоят қилган.

Ха, албатта, биз мусулмон уммати оламнинг яралиши сабаби, гўзал ҳусну хулқ эгаси бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳар жабҳада ўрнак олмоғи даркордир. Келинг, биз мусулмонлар ўзимизни, бир-биримизни тақво, тавозе, гўзал хулқ сари етаклайлик.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг айтганларидек: «Бекорчилик бағрида мингларча разолат туғулади».

Мадинабону Ҳолйигитова Ўлмасбой қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам мил. 965 1040 Оптикаrdquo Манозирrdquoни ёзиб, Ислом офталмологиясига муҳим янгиликларни давоми...

2018 12:48 / 04.02.2023
Ислом тарихчилари ўзининг замонасидаги Арабистон ярим ороли ва Ислом ўлкаларида модага айланган либосларни биринчи бўлиб кимлар кийганини диққат билан давоми...

1326 15:30 / 27.10.2021
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot давоми...

1391 08:54 / 10.12.2021
Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларМавзу Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги давоми...

1267 14:00 / 13.10.2021
Аудиолар

121357 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42864 14:35 / 11.08.2021