1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Менинг туйғуларим билан бу шаклда ўйнашма!

18:36 / 13.01.2023 1798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилдан келадиган офатлар турли-туман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Инсон табиатида уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутулишнинг энг осон йўли жим туриш биландир. Бу жуда катта фазилатдир. Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Мусиқачи Балиғ Ҳамдий  Абдулҳалим Ҳофиз билан дўст эди. Балиғ Ҳамдий бир аёлни севар, аёл эса уни ёқтирмас эди. Буни Абдулҳалим Ҳофиз билар эди.

Бир кеча зиёфатда Абдулҳалим Ҳофиз Балиғ Ҳамдийнинг туйғулари устидан кўпчилик ичида ҳазил-мазаҳ қилиб кулди, масхара қилди.

Кейинчалик Балиғ Ҳамдий дўстига шундай мактуб ёзди:

«Кечаги зиёфатимизда мени мазаҳ қилганинг менинг қалбимни жароҳатлаганини сенга англатишни истар эдим. Сендан илтимос қиламан, менинг туйғуларим билан бунақа ўйнашма, енгил қарама уларга. Сен бунақа нарсаларни тушунмайсан. Сени кечиришим, сен билан яна гаплашишга куч топишим учун мени кўрганингда тағин узр сўраб юрма. Инсоннинг сармояси унинг қалбидир. Унга юмшоқ муносабатда бўл!»

«Мазаҳ» арабча сўз бўлиб, аслида ҳазил-мутойибани англатади. Бинобарин, ҳазил-мутойиба учун рост гапларни гапириб, озроқ мазаҳ қилиш жоиз.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳақ гаплардан четламаган ҳолларида ҳазил қилар эдилар. Ул зотнинг бир кишига: «Эй икки қулоқли», бошқа бировга: «Сени туянинг боласига миндирамиз», деганлари ривоят қилинган. 
Қари кампирга: «Кампирлар жаннатга кирмайдилар», деганлар ва сўнгра Воқиъа сурасидаги: «Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, махсус яратдик. Бас, уларни бокиралар қилиб қўйдик», оятларини ўқиганлар. 

Бошқа бир кампирга: «Кўзида оқи бор эрингми?» деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазил-мутойибаларида уч нарса мужассам бўлган:

1. Ҳақ бўлган.

2. Аёллар, болалар ва заиф кишилар билан бўлган.

3. Нодир (камдан-кам) бўлган.

Бу ҳолатлар доимий равишда ҳазил қилиб юришга далил эмас. Нодир нарсанинг ҳукми доимий нарсанинг ҳукмига ўхшамайди. Мисол учун, бир одам ҳабашларнинг ўйинини кечаю кундуз томоша қилиб, бунга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларни томоша қилганлар», деб ҳужжат келтириши нотўғри бўлади.
Ҳазил-мутойибада ҳаддан ошиш ва бардавом бўлиш ман қилинган. Чунки бу иш одамнинг виқорига футур етказади. Турли гина ва кўнгил қолиши ҳолатларини келтириб чиқаради.

Инсоннинг қалбига кирмас экансиз, унинг туйғуларини ҳеч қачон тушунмайсиз. Гоҳида сиз учун юзаки туйғу ҳисобланмиш нарса унинг учун ҳаёт бўлиши ҳам мумкин!

Гоҳида юмшоқ тил қиличдан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг!

Фойдаланилган манбалар:

Islom.uz сайти Abdulqodir Polvonov

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўрт ёшТўрт ёшда болалар ҳақиқий тадқиқотчи бўлишади ва ҳамма нарсани ўрганишни хоҳлашади. Бу ёшда давоми...

1833 15:00 / 14.08.2021
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Қора ит ndash шайтондир,. Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадиснинг давоми...

1596 17:00 / 06.09.2022
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

1294 16:26 / 09.10.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаги ёшлик пайтларини эслаб шундай дейдилар.Амакиларим билан Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир иттифоқнинг гувоҳи давоми...

2156 10:53 / 30.01.2022