1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуръонни тинглаб вафот этган орифлар

09:00 / 23.12.2022 1138 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафоти
Муҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ тобеинлардан бўладилар. У киши 130 ёки 131-ҳижрий санада вафот этганлар. У зотнинг инилари бир қорининг: 
وَلَوْ أَنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا وَمِثْلَهُ مَعَهُ لَافْتَدَوْا بِهِ مِن سُوءِ الْعَذَابِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَبَدَا لَهُم مِّنَ اللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ
«Агар зулм қилганларга ер юзидаги барча нарса ва у билан яна ўшанча нарса бўлганида, аниқки, қиёмат куни азобнинг ёмонлигидан уни тўлов қилиб юборар эдилар. Уларга Аллоҳ томонидан улар ўйламаган нарсалар аён бўлди» (Зумар сураси, 47-оят)ини тиловат қилаётганини эшитдию, «Ҳаҳ» деб тўхтовсиз айтиб-айтиб вафот этди. Аллоҳ бу кишини раҳматига олсин. 
Абу Усмон Саъид ибн Исмоил Ал Ҳайрийнинг вафотлари
Бу зотнинг тўлиқ исмлари Саъид ибн Исмоил ибн Саъид ибн Мансур бўлиб, кунялари Абу Усмон Ал Ҳийрий Ал Найсобурийдир.
Имом Ҳоким роҳимаҳуллоҳ бу зот ҳақларида шундай деганлар: «Машойихларимиз Абу Усмоннинг дуоси ижобат бўладиган, обидлар ва зоҳидлар ҳузурларига борадиган, уламоларни ҳурмат қилиб, улуғлайдиган бандалардан бири бўлганлари борасида ихтилоф қилишмаган». У киши ҳижрий 230-йил Райда таваллуд топиб, 298- ҳижрий сана Раббиул охир ойида вафот этганлар.
Имом Ҳоким Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Абу Саъид ибн Абу Бакр ибн Абу Усмоннинг бундай деяётганини эшитдим: «Абул Ҳасан Бушанжий Абу Усмоннинг ҳузурига кирдилар. Мажлисда ўтирганларида у кишидан Қуръони Каримдан тиловат қилиб беришлари сўралди. Сўнгра у киши тиловат қилдилар. Тиловатни эшитган Абу Усмон ҳазратлари йиғлайвериб, ҳушларидан кетиб қолдилар. У зотни уйларига кўтариб олиб боришди. Одамлар: «Бушанжийнинг овози у зотнинг вафотларига сабаб бўлди», дейишар эди. Ўша кеча Абу Усмон ҳазратларига одамларга тарқатишлари учун либослар олиб келинди. Либос тарақатилаётган пайтда ўтирганлардан бири: «Абу Ҳасан Бушанжийга ҳам либосдан бермайсизми?, деди. Шунда у зот: «Мен Абул Ҳасан Бушанжийга нисбатан қалбимдаги эъзоз, икром, ҳурмат деган туйғуларга дунё матоларини аралаштирмайман», дедилар. Сўнг Абу Усмон раҳматуллоҳи алайҳ беҳушликдан кейин пайдо бўлган касаллик сабаб вафот этдилар. Абул Ҳасан Бушанжий эса Ироққа қараб йўл олдилар».
Бу қиссани имом Субкий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Тобоқотуш шафиъийятил кубро» китобларида мухтасар шаклда келтирганлар.
Бу воқеадаги имом Бушанжий раҳимаҳуллоҳ билан қисқача танишиб олсак. Тўлиқ исмлари Али ибн Аҳмад ибн Саҳл бўлиб, баъзи ривоятларда исмлари Иброҳим тарзида келади. Кунялари Абул Ҳасан Бушанжий бўлиб, тасаввуф шайхларидан бири бўлганлар. Ўзлари зоҳид, парҳезкор киши эдилар. Найсобур шаҳрида истиқомат қилиб, у ерда сўфийлар учун катта бино қурганлар. Ҳижрий 347 ёки 348 санада вафот этгунларига қадар, ўша масжидда ибодат қилиб ўтганлар. 
Баъзи орифларниг қиссалари
Баъзи машойихларимизнинг китобларида Зуннундан ривоят қилинган ушбу ҳикояни ўқидим: 
«Аллоҳ талонинг байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт қарасам, йўлнинг ўртасига ташлаб кетилган кексароқ бир киши турган экан. У зот ўлимини кутиб яшар эди. Мен у кишининг ёнига бориб салом бердим. Саломимга алик олди. У кишидан: «Ёнингизда туришимни хоҳлайсизми?», деб сўрадим.
— Сени нима қиламан, дедилар.
— Сизга ҳамсуҳбат бўламан, дедим.
— Сен мен учун қанақа суҳбатдош бўлишинг мумкин, деб сўрадилар.
— Бемор бўлсангиз, хизматингизни қиламан, дедим.
Шунда узот: «Барча нарсага кифоя қилувчи, энг ростгўй, барча нарсани билувчи Роббим бор. Ким доим Уни ёдида эслаб юрмаса, у бандага бошқа улфат ёрдам бера олмайди», дедилар.
— Яхшилик турларидан бирортасини ўргатинг ёки насиҳат қилинг, ибрат олай, дедим.
У зот бошларини кўтариб: «Эй биродарим, ўзингни нафс ёмонлигидан сақла. Нафс қалбингни бузишига йўл қўйма! Агар-да, бирор гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, бошингни кўтариб Роббинга юзлан. Кимга қарши чиқмоқчисан?! Кимга журъат қилмоқчисан?! Ким билан уришмоқчисан?! Билмайсанми, ким Аллоҳ таолога исён қилса, Унга қарши жанг қилган бўлади. Ўзинг қилиб турган солиҳ амалларда бардавом бўл, белингни маҳкам боғла! Сени дунёдан олиб чиқилишидан аввал ўзинг шу дунёдан чиқ! Билмайсанми, жаҳаннам муридларнинг тунларини бедор қилиб, обидларнинг қалбларини жароҳатлайди. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида уларни мақтаб: 
كَانُوا قَلِيلًا مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَوَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
«Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар». (Зориёт сураси, 17-18-оятлар) деб марҳамат қилган дедилар-да, чуқур оҳ тортиб, ғарғара келиб, ўша заҳоти вафот этдилар. Аллоҳ таоло у кишини раҳматига олсин. Мен у кишидан кўра сўзлари балоғатли инсонни кўрмадим».


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон 
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ибн Амр ибн алҲорис Абу Абдуллоҳ алАсбаҳий алМаданий ndash Дорулҳижратнинг имоми ва фақиҳи ҳисобланади. Молик ибн Анас 93 ҳижрий давоми...

4214 21:57 / 27.04.2017
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Фозилхўжа Содиқхўжаевнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Фозилхўжа домланинг ибратли давоми...

5705 16:13 / 07.12.2017
Ҳофиз, муҳаддис, илм талабида юрт кезган Абу Имрон Мусо ибн Қурайш ибн Нофеъ Тамимий Бухорий.Абу Нуъайм, Али ибн Айёш, Ҳимсий, Муслим ибн Иброҳим, Исҳоқ ибн Бакр ибн давоми...

1392 11:00 / 10.01.2021
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

1170 21:06 / 23.12.2022
Аудиолар

120767 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7059 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42332 14:35 / 11.08.2021