1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Луқмага эътибор бериш

10:53 / 21.12.2022 1870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур компаниянинг иш юритувчи раҳбарлари бири шундай деган:

«Велосипед иқтисодни аста-секин ўлдирувчи нарсадир, чунки велосипед ҳайдовчиси машина сотиб олмайди, машина олиш учун бировдан қарз сўрамайди;

Машинани суғурталаш деган ишни амалга оширмайди;

Ёқилғи сотиб олмайди;

Пуллик машиналар турар жойидан фойдаланмайди;

Машинани таъмирлаш устахонасига мурожаат қилмайди;

Автоҳалокатлар содир бўлишига сабаб бўлмайди;

Кўп қаторли йўллар қуришга эҳтиёж бўлмайди;

Велосипед ҳайдовчилари семириш касаллигига учрамайди.

Соғлом инсонлар иқтисод учун керакли кишилар эмас. Чунки улар дори-дармон сотиб олмайдилар, шифохонага,
табибга мурожаат қилмайдилар.

Макдоналдснинг янги ошхонаси эса қуйидаги натижаларга сабаб бўлади:

30 та кишининг иши юришишига сабаб бўлади, булар:

10 та юрак шифокори;

10 та тиш шифокори;

10 та вазн йўқотиш бўйича шифокор.

Пиёда юриш улар учун велосипеддан ҳам зарарли, чунки пиёда юрувчилар велосипед сотиб олмайдилар.

Афсуски, кейинги пайтларда фастфуд таомлар кўпайиб, уларнинг мижозлари ортиб бормоқда. Касалликлар сони ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Мусулмон инсон луқмасига катта эътибор бериши керак. Ҳалол, касалликка сабаб бўлмайдиган таомни истеъмол қилишимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни луқмасига эътибор берадиган бандаларидан қилсин.

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

1127 13:35 / 19 февраль
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

1863 16:31 / 14.01.2023
Ушбу масала юзасидан мен ҳам ўз мулоҳаза ва таклифларимни керакли тарафларга бергандим анча бурун ва ўшандан бери уларни сизларнинг муҳокамангизга ҳам ташлашни давоми...

11371 11:22 / 13.01.2018
Бир йигит онасининг қўшнидан озгина туз сўраётганини кўриб қолди. У онасидан сўради Онажон Нега қўшнидан туз сўраяпсиз Ахир мен кеча туз олиб келган эдимкуОнаси давоми...

2260 15:00 / 21.06.2021