1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ёш болага ҳазил қилиш

16:17 / 19.12.2022 1266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга: «Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?» дедилар».
«Нуғайр» сўзи «нуғор»нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрга шу гапни айтибдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб ўтирган болани овутиш, унинг кўнглини кўтариш учун ана шундай ҳазил қилиб, унга хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар.
Ушбу ҳадисдан катталар, олим одамлар, раҳбар кишилар болаларга ҳам ҳазил-мутойиба қилиб, уларнинг кўнглини кўтаришлари салобатларига зид нарса эмаслигини, балки лозим ва лобуд ишлардан эканини билиб оламиз.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумони қўлларидан ушлаб, оёқларини ўз оёқларининг устига қўйиб: «Юқорига чиқ», дедилар».
Оддий одамлар тажрибасида кўп кузатиладиган бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатилган экан.
Саҳобаи киромлар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичик ёшдаги набиралари Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумо билан ўйнаганларини кўришган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишни ўзларига муносиб эмас, деган фикрда бўлмаган эканлар.
Барча мўмин-мусулмонлар бу борада ҳам у зотдан ўрнак олишлари лозимдир.
«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишнигни амр давоми...

2737 17:00 / 20.01.2021
44. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади.Абу Ҳурайра икки кишини кўриб қолиб, улардан бирига.Бу киминг бўлади, деди..Отам бўлади,, деди у..Ундай бўлса, уни исмини давоми...

3504 08:45 / 26.01.2019
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Кимга бир маъруф қилинса, у жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга давоми...

1800 17:32 / 27.04.2021
.Бахиллик, луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир. Уламолар истилоҳида бахилликка бир неча хил таъриф берилган бўлиб, улар бирбирларини тўлдириб давоми...

1598 09:00 / 21.08.2023