1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Набий алайҳиссаломни ҳимоя қилган ит қиссаси

14:00 / 16.12.2022 1599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насронийлар мўғил қабилаларини насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборишар эди. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли насронийларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди. 
Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қила бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири: «Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди», деди.
Насроний: «Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди», деди. Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни баттар сўка бошлаган эди, Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғиллардан қирқ мингтаси Исломни қабул қилишди. 
Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний «Ад-Дурарул камина» номли китобида келтирган. 
Аллоҳу акбар! Ҳайвонлар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақорат қилишини кўтара олмас экан!!!.
Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилганлар ана шундай аянчли ўлим топадилар. Қуйидаги оятлар сўзимизнинг тасдиғидир: 
«Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз» (Ҳижр сураси, 95-оят).
«Aллoҳ ўз бaндaсигa (яъни, Муҳaммaдгa уни aсрaшдa) етaрли эмaсми?!» (Зумар сураси, 36-оят).
«Aлбaттa, ғaнимингизнинг ўзи (бaрчa яxшиликлaрдaн) мaҳрумдир» (Кавсар сураси, 3-оят).
«Aлбaттa, Aллoҳ вa унинг пaйғaмбaригa oзoр бeрaдигaн кимсaлaрни Aллoҳ дунёдa ҳaм, oxирaтдa ҳaм лaънaтлaр вa улaр учун xoр қилувчи aзoбни тaйёрлaб қўйгaндир» (Аҳзоб сураси, 57-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло: «Кимки менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қилурман», деди».
Имом Бухорий ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онаси, фарзанди ва жамики инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.Шундай давоми...

2154 15:10 / 23.03.2019
Фитначиларнинг иғвоси туфайли ҳазрати Али ва Оиша онамиз бошлиқ икки мусулмон тараф ўртасида улар ярашиб бўлганларидан кейин кечаси уруш чиқарилди. Одамлар давоми...

6064 14:34 / 06.01.2017
Бани Ҳашиш қабиласининг раисларидан бири қўшнисининг ерини эгаллаб олади. Улар қозига шикоят қилиб боришади. Қози имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ эди. Шавконий давоми...

2777 17:00 / 12.04.2022
Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганди, ёшликдаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олди. У уч йил ичида Аллоҳнинг Китобини шу давоми...

3612 17:00 / 20.12.2020
Аудиолар

120584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42180 14:35 / 11.08.2021