1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Яшил илон

21:00 / 29.11.2022 2093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу оламдаги ҳар бир нарса Буюк Яратувчининг қудратига, яккаю ягоналигига гувоҳлик беради. Тоғлар, ўсимликлар, мевалар, жонзотлар, икки оёқда, тўрт оёқда ёки судралиб юрадиган барча тирик мавжудотлар, уларнинг шакли, ранги, яшаш тарзи, хуллас, барча барчаси Роббимизнинг қудратига, Буюклигига далолат қилади. Ана шундай махлуқотлардан бири расмдаги яшил илондир. Илоннинг териси иссиқлик таратувчи тўлқинларни сезиш қобилиятига эга. Ушбу илоннинг кашф этилганига кўп бўлгани йўқ, узунлиги тахминан 130-170 см.ни ташкил этади. Аллоҳ таоло бу жонзотни ҳароратни сезувчи жиҳоз билан яратган. Илон ўша аъзоси орқали кечаю кундуз иссиқлик тўлқинларини аниқлайди. Тўлқин келаётган томонга ҳужум қилиб, ўлжани паққос туширади. Сезганингиздек, ўлжани кўрмасдан унга ташланади. Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқининг ризқи Ўзининг зиммасида эканини эълон қилган.

وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

«Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир». (Ҳуд сураси 6-оят)
Барча жонзотларга, жумладан, шу илонга ҳам ризқини етказадиган, уларни унутиб қўймайдиган Роббимиз «Эй Роббим, ризқимни ато қилгин» деб дуо қиладиган биз бандаларини унутиб қўярмиди, бизнинг ризқимизни бермасмиди?!
Манба: kaheel7.com

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани улкан ҳикмат билан яратган. У Зот ҳар бир жонзотни ўзига муносиб шароит, керакли аъзолар билан йўқдан бор қилган. Ана шундай давоми...

1831 14:00 / 01.05.2023
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

8210 09:00 / 03.09.2021
Аввал айтиб ўтилганидек, суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий давоми...

3786 15:09 / 16.11.2018
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан давоми...

9429 16:41 / 11.04.2023
Аудиолар

121376 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42880 14:35 / 11.08.2021