1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши дуо биландир

11:00 / 14.01.2023 5072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг муваффақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан: «Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим: «Аллоҳим мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!»
Фарзандни тарбия қилиш билан бир қаторда дуони ҳам бирга жамлаб иш тутиш ижобий натижаларга олиб боради. Дуосиз тарбиянинг ўзи кифоя қилмайди.
Оталардан бири айтади: «Мен фарзандимга катта танаффусда пешин намозини ўқийдиган исломий мактабга бердим. Бу мактабни фарзандимнинг намоз ўқиши ва дини учун танладим. Алҳамдулиллаҳ, фарзандим ўша ерда намоз ўқишни ўрганди. Мактабида намоз учун имомликка ўтадиган инсон ўша ернинг раҳбари экан».
Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда онам менга: «Эй, ўғлим! Намоз сени юзингни ёруғ қилади» деб айтар эдилар. Агар мен намоз ўқиб бўлиб, онам билан учрашадиган бўлсам: «МашаАллоҳ кўз тегмасин! Бориб ойнага қарагин, юзинг менга ёруғ бўлиб кўринмоқда. Намоз юзингни ёритибди» деб айтар эдилар. Бир куни масжидга бордим ва намоз ўқимадим. Масжиднинг ташқарисида ўйинқароқлик билан вақт ўтказдим. Қайтаётганимда юзимни ювиб, сочимни хўллаб уйга кирдим. Онам: «Намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. Мен: «Ҳа, намоз ўқидим» деб жавоб бердим. Онам: «Юзинг ҳар доимдагидек ёруғ эмас, балки сен мени устимдан куляпсан!» тўсатдан шундай дедилар. Ўша кундан бошлаб, онам сабабли мен ўз намозимни муҳофаза қиладиган бўлдим».
Оталардан бири айтади: «Мен ўғлимни намозини сўраганимда ёлғон гапириб: «Аллоҳга қасамки, намоз ўқидим» деб айтди. Мен фарзандимни урушмайман, қўполлик ҳам қилмайман, сен ёлғон гапиряпсан ҳам деб айтмайман. Негаки, агар шундай қиладиган бўлсам, у айбини яшириш мақсадида бундан кўпроқ ёлғон гапиришни бошлайди. Биринчи ёлғонини ҳимоялаш учун, яъни уни ростга чиқариш учун яна ёлғонларни қўшиб ташлайди. Мен унга ёмон гапиришнинг ўрнига кечиримлилик эшигини очиб: «Ўзинга келиб, шайтонни енгишинг учун ўн дақиқа вақт бераман. Агар намоз ўқисанг, мен сендан хурсанд бўламан» дер эдим. Намоз ўқиб бўлганидан кейин унинг хатосини тўғрилаб, мукофот берар эдим. Мана шу услубим қайта ўйлаб фикрлашга ундади ва анча муваффақиятли бўлди. Қарорларини такрорлаб олишига ёрдам берди. Биринчи қарори ҳар доим нотўғрилигини ўзи англаб етди. Намозини муҳофаза қилди ва ёлғон гапиришини йўқотди».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шарҳ .Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз арабчада .асСалотул Вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .асСалотул Вусто,нинг фазли ҳақида давоми...

8089 05:00 / 04.01.2017
28МатнУ зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.28Матннинг далиллари۱ 1. Абдуллоҳ давоми...

3139 05:00 / 09.01.2017
Таваккул mdash мусулмон кишининг ишини ирфон, қурбат ва ризоси талабида, фойда, зарар, қийинчилик ва зиёнларга таслим бўлиб, қазоқадарга рози, неъматларга шукр ва давоми...

1129 10:00 / 24.11.2021
1. Муаақаб ndash у таҳоратда, намознинг вақтларида, худудлари ва арконларида нуқсонга йўл қўядиган киши. 2. Муҳаасаб ndash у нафсини васваса билан курашини зое қилувчи давоми...

2860 11:00 / 27.07.2022