1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Оғримаган бошни оғритманг!

19:31 / 23.11.2022 1273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва ҳузуридаги ҳакимлардан бирига: «Бу ҳақида қандай фикрдасиз?», деди.

Ҳаким: «Буни етиб келган муҳтожлик ва тезда келувчи мусибат деб ўйлайман, деб жавоб берди.
Подшоҳ: «Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?», деди.

Ҳаким: «Агар қадаҳ синиб қолса, тузалмас мусибат бўлади. Агар ўғирлаб кетилса, унга эҳтиёж сезасиз. Қадаҳ олиб келинишидан олдин эса сиз бунақа мусибат ва муҳтожликдан омонда эдингиз», деб жавоб берди. Тасодифан бир куни қадаҳ синиб қолди ва бу нарса подшоҳ учун катта мусибат бўлди. Шунда подшоҳ: «Ҳаким тўғри айтган экан, қадаҳ олиб келинмаганида эди!», деди.

Машойихлар «Хурсандчилигинг кўпайгани сари ташвишинг ҳам кўпайиб бораверади», деб бежиз айтишмаган экан. Инсон ҳаддан зиёд қимматбаҳо улов минса, қимматли масканда яшаса, қиммат кийимлардан кийса, уларга етган кичик зарарлар оддий улов, оддий маскан ёки оддий кийимларга етган зарарлар каби енгилгина қарши олинмайди. Қимматли нарсаларга етган кичкинагина зарар ҳам қимматга тушади, улкан ташвишлар олиб келади. Шунинг учун биз бу борада мўътадилликни, ўртамиёналикни лозим тутсак мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, динимизнинг талаби ҳам шудир. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини мадҳ қилиб шундай дейди:

ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ



«Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сураси, 67-оят).

Ривоят қилинишича, халифа Абдулмалик ибн Марвон ўзининг қизлари Фотимани Умар ибн Абдулазизга турмушга бераётган пайтда куёв бўлмиш Умар ибн Абдулазизни синаш учун унга: «Эй Умар, таъминотингиз қандай бўлади?», деб савол берган экан.

Умар: «Эй мўминларнинг амири, таъминотим икки ёмонлик ўртасидаги бир яхшилик бўлади», деб жавоб берибди ва ушбу оятни ўқибди: Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар (Фурқон сураси, 67-оят). Халифа бу жавобдан уларнинг таъминоти енгилгина бўлишидан хотиржам бўлган экан.


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган давоми...

1144 16:11 / 03 март
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар.Абу Бакр розияллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар давоми...

1608 16:00 / 28.06.2021
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблариТўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар давоми...

1328 13:00 / 30.11.2021
Ҳижрий 1444 йилнинг ўн биринчи ойи ndash Зулқаъда ойидамиз. Зулқаъда .ўтирувчи,, .ўтириб қолиш, деган маъноларни англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун давоми...

1111 06:00 / 11.06.2023