1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Биз кимни яхши кўрамиз

21:00 / 10.11.2022 1317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан бўлсалар?

Қандай қилиб ажамларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Имом Бухорий, Имом Муслимлар чиққан бўлишса?

Қандай қилиб курдларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Салоҳиддин Айюбий чиққан бўлса?

Қандай қилиб туркларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Муҳаммад Фотиҳ чиққан бўлса?

Қандай қилиб ҳабашларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу чиққан бўлса?

Қандай қилиб барбарларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан Ториқ ибн Зиёд чиққан бўлса?

Энди қандай қилиб биз ва уларнинг барчалари билан ўрталаримизга дўст-биродарликни солиб, миллатчилик ва қабилачилик иллатларидан қутқарган ва бир уммат сифатида жамлаган Исломни яхши кўрмас эканмиз?

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ



«Албатта, ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг» (Анбиё сураси, 92-оят).

Эй одамлар! Сизнинг умматингиз, яъни динингиз бирдир. Ва бу дин Исломдир. Барча анбиёларнинг дини шудир. Барча қавмларнинг дини шудир. Мен барчангизнинг Роббингизман. Шундай экан, фақат Менгагина ибодат қилинг. Бошқага эмас.

Энди қандай қилиб инсонларни яхши кўришни, бу ишларда адолат мезонларига риоя этишни таълим берган Аллоҳ таолони яхши кўрмас эканмиз?

Ториқ ибн Зиёд — умавийлар даврининг энг йирик саркардаларидан. 711 йилда Ториқ ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ бошчилигидаги қўшин Ўрта Ер денгизини Атлантика уммони билан боғлайдиган Гибралтар бўғозини кечиб ўтиб, аввал Андалусияни, кейин 718 йилгача ҳозирги кунда Испания, Португалия, Андорра ва Гибралтар жойлашган Пиреней яриморолини тўла фатҳ этади.

Султон Муҳаммад Фотиҳ – Истанбул (Қустантиния)ни фатҳ қилган турк саркардаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «Истанбул (Қустантиния), албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир», деганлар.

Фойдаланилган манбалар:
«Тафсири Ҳилол» китоби
@arabicuz

 


Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абулҳасан Мовардий .Дунё ва дин одоби, китобида айтади .Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг давоми...

1736 11:00 / 20.12.2021
Шариат Ислом динининг амалий қисмини тартибга соладиган, бошқача қилиб айтганда, қонуншунослик қисми эканини ҳамма яхши билади. Баъзилар уни фиқҳ ёки Ислом давоми...

4043 23:13 / 21.04.2017
Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у У Зотга етишишга сабаб бўлади.Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ давоми...

6459 16:21 / 29.04.2018
Шаръий илмларнинг икки рукни бор.Биринчи рукн.Шаръий илмлар аслий манбаалардан ndash Қуръони карим, суннати мутоҳҳара, уламолар ижмоси ва мазкур уч манбага давоми...

4240 00:33 / 11.05.2017