1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мусулмон бўлган Йорам Ван Клаверен билан суҳбат

19:39 / 30.10.2022 1441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йорам Ван Клаверен исломга қарши китоб устида ишлаётган вақтида диний қарашларини ўзгартирганини маълум қилган. Бу ҳақда Dutch News манбаси хабар берди. 

У эксклюзив интервьюсида шундай дейди:

«Мустақил тадқиқотларимни олиб бораётган жараёнимда диний масалалар бўйича мусулмон бўлган таниқли уламоларга мурожаат қила бошладим. Улардан бири Кембридж университети профессори шайх Абдул Ҳаким Мурод бўлди. Бир томондан менинг бу қилаётган ишим ғалати кўринади, сабаби, у пайтда ҳамон сиёсатчи бўлиш билан бир қаторда Исломга қарши китоб ёзаётган эдим. Шу ҳолда бошқа мамлакатдаги мусулмон профессордан ёрдам сўрадим. Унга китоб ёзаётганимни, саволларим жуда кўплигини, Ислом дини ҳақидаги ўйларимни очиқчасига айтдим. 

Тахминан, олти ҳафталар ўтиб у менга электрон хабар юбордии ва йўл-йўриқ кўрсатди. Унинг тавсиясига мувофиқ изландим, ўқидим…

Натижада, мен ҳамма китобларни, мақолаларни ўқиб чиқиб, аввалги пайғамбарлар билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни солиштириб кўргач, Инжилдаги пайғамбар пайғамбар-у, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар эмас, дейиш учун менда ҳеч қандай далил-исбот қолмади.

Абдул Ҳаким Муроднинг менга айтган бир доно сўзини эслайман:

«Сиз ўқиётган Исломга қарши далиллар келтирилган китобларингиз мусулмон бўлмаганлар томонидан ёзилган. Агар насронийликни чуқурроқ ўрганмоқчи бўлсангиз, атеистларнинг китобини ўқимайсиз, балки насронийларнинг ўзлари ёзган китобларини ўқийсиз. Шундай экан, Ислом билан ҳам шундай йўл тутишингиз лозим. Мусулмон устозларимиз, олимларимизнинг китобларини ўқинг. Шунда айни мавзудаги мусулмонларнинг ва мусулмон бўлмаганларнинг китобларини солиштириб кўрсангиз, ғайримусулмонлар қаерда нотўғри йўналишда кетганларининг гувоҳи бўласиз. Масалан, ўзлари билиб-билмай сўзларни нотўғри таржима қилган бўлишлари мумкин, ўзларидан гап қўшган ёки жумлаларни қисқартирган бўлишлари мумкин. Шунда бу тушунмовчиликлар сабабли бутунлай янгича «дин» ясаб қўйилганини кўрасиз».

«Агар сиз Аллоҳга ишонсангиз ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳам Исо ва Мусо билан бирга пайғамбар бўлганига ишонсангиз, демак сиз мусулмонсиз», - деган ван Клаверен.

Ван Клавереннинг ўзи ҳам ўтмишда Ислом динини танқид қилганини тан олади ва бу динни «ёлғон» деб атаган.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади: 

 

ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар. (Нисо сураси, 82-оят)

Қуръонни тадаббур қилиш, яъни уни чуқурроқ англашга интилиш жуда зарур ишдир. Исломни билмоқчи бўлган одам, ҳақиқатни англамоқчи бўлган шахс бевосита Қуръони Каримга мурожаат қилмоғи керак. Қуръонга мурожаат этиб, уни тадаббур қилиб кўрган одам ҳақиқатни англаб етади. У илоҳий Китобдир, унинг илоҳийлигини тадаббур қилган одам буни дарҳол англайди. Чунки Қуръонни жиддий ўрганишга киришган одам унда ҳеч қандай зиддият йўқлигини пайқайди.

«Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар».

Албатта, инсон ақли етганича ўрганади. Ҳеч ким «Мен Қуръонни охиригача фаҳм этдим, бундан бошқа тушунча бўлиши мумкин эмас», – дея олмайди.

Қуръон илоҳий мўъжиза, инсон эса унинг қаршисида ожиздир. Ўша ожиз инсон ўзининг ожизона ақли ила кўпгина қуръоний ҳақиқатларни кашф этади. Бу эса унинг ҳидоятига сабаб бўлади.

Тажрибада собит бўлишича, баъзи инсонларнинг ҳидоят йўлига тушишларига биргина оятни тадаббур қилиш ҳам кифоя қилади.

Фойдаланилган манбалар: 

«Тафсири Ҳилол»

dutchnews.nl

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиш билан бирга юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғnotлиғига зарар етказувчи давоми...

2172 05:00 / 01.03.2017
Абдурроҳман ибн Ажлан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирингиз Абу Зомзом каби бўлишдан ожиз бўладими, дедилар..Абу давоми...

2886 05:00 / 02.03.2017
801. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбуни кўп айтар эдилар.Аллоҳим Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, давоми...

11201 23:31 / 04.05.2017
У Кўрфаз давлатларидан бирида йигирма йилдан кўпроқ масжидда имомлик қилиб, ватанига, Мисрдаги кичик қишлоғига қайтишга қарор қилди.Қишлоққа келиб Аллоҳ насиб давоми...

1869 11:00 / 25.01.2022