1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Минбарлар чавандози Абдулҳамид Кишк

11:00 / 26.08.2022 1246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Абдулҳамид Кишк ваъзларида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида кўп гапирар эди. Бу ҳақда ундан: «Нима учун сиз Умар ибн Хаттоб ҳақларида кўп гапирасиз» деб сўрашганда, Абдулҳамид Кешкий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Умарни кўп зикр қилинглар. Агар уни зикр қилсангиз, адолатни зикр қилган бўласиз. Агар адолатни зикр қилсангиз, Аллоҳ таолони зикр қилган бўласиз. Зеро, Аллоҳ Муқсит, Ҳакам, Адлдир» деган сўзини айтади ва унинг саволига яна далиллар билан батафсил жавоб беради.

Абдулҳамид Кишкнинг қирқ йил мобайнида қилган ваъз-насиҳатларидан 2000 дан зиёди овозли тасмага ёзиб олинган бўлиб, ҳозирда телевидение, радио архивлари ва оиласининг шахсий архивида сақланади. У ваъз вақтида араб тили қоидаларида мутлақо хато қилмас эди. Бу унинг тил қоидаларини қанчалик пухта ўзлаштирганини англатади. Шунинг учун ҳам унинг ваъзларини барча араб ўлкаларида бирдек тушуна оладилар ва севиб тинглайдилар.

Абдулҳамид Кишк фаолияти давомида жуда кўп синовларга дучор бўлади. У туҳмат ва бўҳтонлар туфайли кўзи ожиз бўлишига қарамай икки ярим йил умрини машаққат билан қамоқда ўтказди. Дард, алам ва тазйиқларнинг асари баданида ҳам анчагина из қолдирган эди. У 1982 йил масжидларда ваъз қилишдан тўхтаб, китоб ёзишга киришди. Унинг ёзган китоблари Қуръони Карим тафсири, фиқҳ, тарих, одоб ахлоқ масаласи ва турли насиҳатларни ўз ичига олган бўлиб, сони 115 тага етади.

Абдулҳамид Кишкнинг ёзган машҳур китобларидан:

- «Фи риҳабит тафсир»;

- «Фатово шаръийя»;

- «Фазлуз зикри вад дуа»;

- «Ҳасибу анфусакум қобла ан туҳасабу»;

- «Соҳибур рисалатил узама»;

- «Маъал Мустофал ахяр»;

- «Риёзул жанна»;

- «Бинаун нуфус»;

- «Ҳаятул инсан»;

- «Шифаул қулуб» ва ҳоказо...

Абдулҳамид Кешк ахлоқи гўзал, қатъиятли, бойлик, мансабдан ўзини четга олган ибодатгўй эди. Унинг бир неча кароматлари ҳам зоҳир бўлган, кўзи ожиз ҳолда ваъз-насиҳатлар ва дарслардан ортиб шунча китобларни битиши ҳам айни кароматдир.

Абдулҳамид Кешкнинг ҳикматли сўзларидан:

«Замон мадрасадир. Устозлари кунлар ва тунлардир. Ҳар бир оқил киши унга қалб кўзи билан боқиши лозимдир».

«Нафс гўё бир идишдир. Уни бирор нарса тўлдирмаса, ҳаво(дунё орзу-ҳаваслари) эгаллаб олади».

«Дунё учун унда туришинг миқдорича амал қил. Охират учун унда боқий қолишинг миқдорига қараб амал қил. Жаннат учун унга бўлган иштиёқингга қараб амал қил. Жаҳаннамга сабринг етишига қараб амал қил».

«Иймон – қувват. Мунофиқлик – заифликдир».

«Исломий жамият - худбинлик ва ўзини яхши кўриш эмас, балки муҳаббат ва атрофдагиларга ўз манфаатини кўзламай яхшилик қилиш устига қурилгандир».

Абдулҳамид Кешк 1965 йилда оила қурган. Унинг беш нафар ўғил ва уч қиз фарзанд кўрган. У бутун ҳаётини Ислом дини ривожи, мусулмонларнинг ҳар соҳада юксалишига бағишлади. Умрининг сўнги кунларигача сўзи, амали, ёзган китобдари билан дин хизматида бўлди ва ўзидан улкан садақаи жория қолдирди.

Вафотидан аввал Жума куни аёли ва фарзандларига кўрган тушини айтиб беради. Тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ҳазрати Умар ибн Хаттобни кўрган ва у зот: «Умарга салом бергин» деганларида Абдулҳамид Кишк Ҳазрати Умар билан саломлашгач, ерга жонсиз йиқилган ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ўз қўли билан ювган эдилар. Бу тушни эшитиб, аёли: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга «Кимки ёмон туш кўрса, уни бировга айтмасин» деб таълим берганлар, дейди. Абдулҳамид Кишкий «Бу тушни ёмон деб билишимни сенга ким айтди!? Аллоҳга қасамки, мен худди шундай иш бўлишини умид қиламан» дейди. Сўнгра одатдагидек, у жума намозига уйда таҳорат олиб, суннатини ўқиётганда, иккинчи ракаат саждасида олдиндан қилган дуолари ижобат бўлиб, сажда қилган ҳолда вафот этди. Бу кун милодий 1996 йил 6 декабрь, ҳижрий 1417 йил 25 Ражаб ойига тўғри келади.

Айтилишича, Абдулҳамид Кишк раҳматуллоҳи алайҳ вафотидан ўн уч йил ўтиб, қабрини яқинларидан бирининг жасадини қўйиш мақсадида очилган. Одатда Қоҳирада қабрни лаҳад қилиб ковланмайди. Балки, хона ёки ертўла шаклидаги қабр токчасига жасадни қўйиб атрофи қаттиқ беркитилади. Абдулҳамид Кешкнинг қўйилган жойи очилганда унинг жасади чиримаган, кафани бутун ҳолда бўлган. У ерда бирор бирор ҳашарот кўрилмаган, аксинча хушбўй ҳид таралиб турган.

 

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли тайёрлади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини олим ўлароқ биламиз, сиз у кишини оила бошлиғи, яъни ота сифатида таърифлаб берсангиз. Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

1309 12:00 / 17.05.2023
Марказий Осиёнинг етук уламоси, Қирғизистоннинг биринчи муфтийси бўлган Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов 1940 йил 10 июль куни Фарғона вилоятининг Янгиобод қишлоғида давоми...

1429 19:12 / 23.11.2022
Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ алТуркманий адДиёрбакрий алФариқий адДамашқий давоми...

3803 22:00 / 27.04.2017
Ибн Ақийл шундай деган .Умримнинг бирор соатини зое қилиш мен учун ҳалол бўлмайди. Ҳатто қачон тилим музокара ё мунозарадан бўшаса, кўзларим мутолаадан чарчаса, давоми...

1662 19:00 / 29.11.2020
Аудиолар

121366 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7087 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42872 14:35 / 11.08.2021