1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

08:46 / 18.08.2022 1371 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди.

Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кутиб олди.

Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистон подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўз саломи ва эзгу тилакларини етказишни сўради.


Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ишбилармонлар алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилди. «Бугунги тарихий учрашувимиз ҳамкорлигимизни амалий натижалар билан бойитиш, бизнес алоқалари учун “кучли сигнал” бўлишига аминман. Давлатларимиз тадбиркорлари мулоқотимиз натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кутяпти», деди Шавкат Мирзиёев.



Президент Саудия етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди. Энергетика ва нефть-кимё соҳаларидаги шерикликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. 

Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида мамлакат ҳудудларида транспорт, сув таъминоти, электр тармоқларини ривожлантириш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Бугун Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгаши навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди. Унинг якунида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 14 млрд доллардан ортиқ бўлган келишув ва шартномалар имзоланди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Хавфсизлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйиш, Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни тиклашга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан якдил фикр билдирилди. Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонининг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот бўйича шерик мақомини олаётганини олқишлади.





Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нигериянинг ибодат масканлари ҳамда мамлакатнинг энг гавжум шаҳри 7 август жума куни ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Peace Fm Online сайти хабар берди.Маълумотга кўра, давоми...

1034 09:00 / 07.08.2020
Истанбулнинг машҳур Таксим майдонида катта масжид қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақда islam.plus манбаси хабар берди.Бу ерда масжид қуриш ғояси ўтган асрнинг 50йилларидан давоми...

1849 11:30 / 11.12.2020
Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотларининг навбатдаги партияси совға сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Тошкент давоми...

933 15:18 / 10.06.2023
Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу масалада юртимиз тарихи, жаҳон тажрибаси, хусусан давоми...

1521 17:00 / 27.08.2020
Аудиолар

121305 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42814 14:35 / 11.08.2021