1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Дуч келган кишини ҳакам қилаверишимиз ярамайди

14:00 / 17.08.2022 1065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Натан Аусубел ўзининг «Оммабоп қиссалар» номли китобида келтиради:

«Мушук билан ит бир бўлак пишлоқ борасида тортишиб қолишди. Уларнинг ҳар бири пишлоққа ўзини ҳақдор деб билар эди. Ўзаро келишмовчилик кучаявергач, ўртада адолат билан ҳукм қилиши учун ҳакамликка тулкини танлашди. Тулки уларга: «Адолатли қозининг ҳузурига келдинглар!», деб пичоқни олди ва пишлоқни иккига бўлди. Ит деди:

-Мушукнинг бўлаги катта бўлдику!

Тулки деди:

- Тўғри айтдинг!

Тулки шундай деб пишлоқни олиб ундан бир тишлам тишлади. Шунда мушук деди:

- Энди итнинг бўлаги катта бўлиб қолди!

Тулки деди:

- Тўғри айтдинг!

Тулки шундай деб итнинг бўлагини олди ва ундан бир тишлам тишлади. Сўнгра ит норози бўлди. Шу тариқа тулки уларнинг пишлоғини охиригача еб битирди!».

Келишмовчиликларимизга дуч келган кишини ҳакам қилаверишимиз ҳам ярамайди. Баъзилар тикувчига ўхшаб йиртиқ кийимни ямашади. Баъзилар эса қазиш асбобига ўхшашади. У билан ковлаган сари чуқурлик зиёда бўлиб бораверади.

Бу ҳаётда доимо инсонлар орасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Инсонлар кўпинча ўзларининг қарашларини яқинлаштириб турадиган, уларни муросага солиб турадиган кишиларга муҳтож бўлишади. Биз муаммоларимизга аралаштирмоқчи бўлган кишиларимизни худди саломатлигимизга аралаштирмоқчи бўлган шифокорни танлаганимиз каби танлашимиз лозим. Акс ҳолда ишлар тескарисига айланиб кетади. Қадамлар олдингидан ҳам бир-биридан узоқлашиб кетади.  

Биз мурожаат қиладиган шахс аввало, бизнинг муаммоларимиздан манфаатдор бўлмаслиги лозим.

Бир қассоб суяк майдалаётганида суякнинг парчаларидан бири унинг кўзига кириб кетди. Қишлоқда биргина табиб бор эди. Кўзини даволаш учун унинг олдига борди. Табиб унга томизадиган дори бериб, икки кунда бир келиб туришини тайинлади.

Қассоб табибнинг айтганини қилиб икки кунда бир келиб турди. Келаётганида бир бўлак гўшт билан келар эди. Табиб қассобга ҳар сафар янги дори берар, аммо дорилари уни тузатмас эди.

Бир куни қассоб табибнинг ҳузурига келса табиб йўқ экан. Унинг ўрнига табибнинг ўғлига кўринди. Ўғил қассобнинг кўзини назоратдан ўтказиб унда кичкина суяк парчаси борлигини кўрди. Унинг давоси оддий эканлигини айтди ва табиийки, суяк парчасини унинг кўзидан суғуриб олди. Қассоб хурсанд бўлиб қайтиб кетди. Отаси келганида ўғил унга бўлган воқеани айтиб берди. Ота хафа бўлган ҳолатда деди:

«Энди гўштни қаердан ейсан?!».

Хулоса эса ўзингиздан...

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

5974 02:53 / 21.04.2017
Китоб нусхаларини оммавий кўпайтириш йўлидаги изланишлар натижасида ксилография пайдо бўлди. XV асрнинг 40йилларида Германияда Иоганн Гутенберг томонидан китоб давоми...

1283 11:00 / 14.10.2021
Уламолардан бири айтади.Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик давоми...

2537 15:00 / 11.12.2021
Бидъатлар асл жиҳатидан икки хил бўлади1. Эътиқодий2. Амалий.Эътиқодий бидъатлар ақийдага, амалий бидъатлар шариатга оиддир.Бидъатларнинг энг хатарлиси эътиқодда давоми...

6159 20:28 / 03.07.2017