1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Нидога жавоб беринг!

14:00 / 14.03.2023 4683 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Эр: Асрни ўқидингми?

- Аёл: Йўқ?

- Эр: Нега?

- Аёл: Ишдан келиб толиққан эдим, бироз ухлаб олдим.

- Эр: Яхши. Унда тургинда, аср ва шомни хуфтонга азон айтилмасдан аввал ўқиб ол.

Эртаси куни эр иши бўйича хизмат сафарига, командировкага отланди. Лекин орадан бир неча соат ўтган бўлса-да, манзилга етиб боргани, соғ-саломат экани ҳақида хабар бермади. Аслида, бу сафарга чиққан вақтларидаги одати эди. Аёл уни саломат етганини умид қилган ҳолда унга телефон қиларди. У томондан эса жавоб бўлмасди...

Қайта-қайта телефон қўнғироқ қилиб тинмасди. Жавоб йўқ... Изтироб аёлнинг қалбини кемира бошлади. Бир неча соат ўтиб, ниҳоят телефон жиринглади.

- Аёл: Яхши етиб олдингизми?, шоша-пиша сўрай бошлади.

- Эр: Алҳамдулиллаҳ, яхши етиб келдим.

- Аёл: Қачон етиб олдингиз?

- Эр: Тўрт соатча бўлди.

- Аёл жаҳл билан: Тўрт соат бўлди?! Нима учун менга қўнғироқ қилиб қўймадингиз?

- Эр: Етиб келиб, бироз толиққан эканман. Ётиб ухладим, дам олдим.

- Аёл: Менга қўнғироқ қилиб қўйишга икки дақиқа вақт топилмадими, шунга ҳам куч тополмадингизми? Мендан келаётган телефон қўнғироқларини эшитдингизми?

- Эр: Ҳа, эшитдим.

- Аёл: Унда нега жавоб қилмадингиз? Мени ўйламадингизми, риоямни қилмадингизми?

- Эр: Тўғри айтасан. Лекин сен ҳам кеча азонни эшитган вақтинг унга эътибор қилмадингку... Аллоҳнинг нидоси, чақириғига жавоб қилмадингку... 

- Аёл анча вақт жим қолиб кетди ва ниҳоят кўзларида ёш билан: Тўғри... Сиз ҳақсиз... Мен жуда афсусдаман... Кечиринг...

- Эр: Мендан нега узр сўрайсан? Сен бу учун Аллоҳдан мағфират сўра ва бошқа бундай қилма.

Агар Аллоҳ таоло бизни жаннат қасрларида жамлашини истасак, мана шу лаҳзадан ҳаётимизни яхшилашга бошлашимиз, фарзларни кечиктирмай, ўз вақтида адо этмоққа киришмоғимиз лозим.

Хулоса.

Сени ҳақиқатан яхши кўрадиган киши шундай бўлади. Аввал олдингда Аллоҳ сари элтувчи йўлни пайдо қилади, унга йўллайди. Сўнгра йўлингда туриб, ортга қайтишинг мумкин бўлган хато йўлдан эҳтиётлаб туради, асло унга бурилишингга қўймайди.

Бобур Аҳмад таржимаси.

14.08.2022.

 

Таржимон
Бобур Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
....Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз Аллоҳ уни билгувчидир.rdquo Ота ndash онасиз қолган бола нималарни ҳис этади... Ораларимиздан кўпчилигимиз, болалик давоми...

5843 16:26 / 31.05.2018
Ўғирлик гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат килади .Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу Аллоҳдан бездирувчи иқоб давоми...

7397 15:00 / 03.12.2020
Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз.Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим давоми...

2301 09:00 / 08.06.2021
Яхши кўрган инсонингизни қадрлашингизнинг, унга ғамхўрлик қилишингизнинг энг афзал йўли mdash бу унга охирати учун фойдали бўлган китоб ҳадя қилишингиздир. Сиз давоми...

1207 09:00 / 25.01.2023