1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Бомдоддан олдин кўп истиғфор айтинг!

04:00 / 13.08.2022 1898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Астағфируллоҳал азийм аллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳайял Қайюма ва атуубу илайҳи», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».

Дуонинг маъноси: «Ҳайй ва Қойюм бўлган, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан».

Ушбу дуони бомдоддан олдин бир юз бир марта айтиб юриш тавсия қилинади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. давоми...

10939 09:38 / 11.12.2018
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

1139 14:00 / 03.12.2022
Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз зулматли ёмғирли кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб давоми...

1417 14:00 / 14.12.2022
Ўқилиши Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарадrdquo.Маъноси Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгинrdquo Имом Бухорий ривояти.

1770 10:07 / 10.01.2023