1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ака-укаларни яраштирган қурувчи

11:00 / 29.07.2022 3030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Файзли бир хонадонда ўта иноқ бўлган туғишган ака-ука бор эди. Улар ёнма-ён қўшни бўлиб яшар, бирга деҳқончилик қилишар, ҳосилни ҳам бирга йиғиштириб олишар эди.

Кунларнинг бирида ўрталарида бироз келишмовчилик юзага келди. Ўзаро бир-бирини нотўғри тушуниш бошланди. Оқибатда уларнинг ўртасида чуқур жарлик пайдо бўлди. Бу жарлик борган сари тобора кенгайиб, силаи раҳмнинг узилишига олиб келди.

Бир куни катта аканинг эшиги тақиллади. Очиб қараса, моҳир қурувчи иш қидириб келибди. Катта ака қурувчига қараб: «Ҳа, сенга иш бор. Дарёнинг нариги томонини кўряпсанми, у ерда укам яшайди. Менга ёмонлик қилди. Мени ерга урди. Ўртамиздаги барча алоқалар узилди. Мен унга ўч олишга қодирлигимни кўрсатиб қўймоқчиман. Уйимнинг ёнида турган тош бўлакларини кўряпсанми, ана ўша ерга баланд девор қуриб беришингни хоҳлайман. Чунки укамни яна кўришни истамайман», деди.

Қурувчи: «Ўйлайманки, вазиятни тушундим», дея таъкидлади. Ака қурувчига керакли асбоб-анжомлар ва қурилиш маҳсулотларини олиб келиб берди-да, ўзи сафарга кетди.

Орадан бироз вақт ўтиб, сафардан қайтган ака қурилиш якунига етганининг устидан чиқди. Лекин қурувчининг қилган ишидан лол бўлиб қолди. Чунки, қурувчи девор ўрнига дарёнинг икки қирғоғини бирлаштирувчи узун кўприк қурган эди. Шу пайтда ука уйидан ташқарига чиқиб қолди ва сафардан қайтган акасини кўриб, у томон шошиб келди: «Қандай ажойиб акасиз-а, мендан зулм кўрган бўлсангиз ҳам ўртамизга кўприк қурдирибсиз-а. Дарҳақиқат, мен сиздек акам борлигидан фахрланаман», деди. Улар бир-бирлари билан ярашиб турганларида, қурувчи нарсаларини йиғиштириб кетишга ҳозирлик кўрди. Ака-ука қурувчига юзланиб: «Кетма, шошмай тур, сенга яна иш бор», дейишди. Лекин қурувчи уста: «Сизлар билан жон деб қолган бўлардиму, лекин бошқа шунга ўхшаш кўприклар қуришим керак», деди.

Хулоса

Одамлар ўртасини боғлайдиган кўприк қурувчи бўлайлик, уларни ажратадиган девор қурувчи бўлмайлик.

Одамларнинг бирлашишига, уларнинг қалблари ўзаро улфат бўлишига сабабчи бўлайлик.

Юртимизда ҳеч бир ака-ука юз кўрмас бўлмасин, бир-бирига меҳр-муҳаббат кўрсатиб яшасин.

Аллоҳ таоло биз мусулмонлар умматини бир тану бир жон қилсин, ихтилофлардан, нафрату адоватлардан ҳамда бўлинишлардан Ўзи асрасин!

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот»

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир яхшилик садақадир,, дедилар,.Шарҳ Яхшилик, у қандай бўлмасин ndash каттами, кичикми, давоми...

1924 09:00 / 03.07.2021
Анасдан ривоят қилинади.Бир яҳудий аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга заҳарланган қўй гўштини олиб келди. Ул зот ўшандан едилар. Ҳалиги аёл тутиб давоми...

1990 15:00 / 23.12.2021
Мазкур бўлимда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Одоблар хазинасиrdquo асаридан отаонага яхшилик қилиш масалаларига бағишланган мавзуларни тақдим этиб давоми...

2556 00:46 / 30.09.2018
24. Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади.Аллоҳ таолонинг Китобида мен ҳақимда тўртта оят нозил бўлган.Онам агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан давоми...

2606 10:03 / 25.11.2018