1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Инсонлар орасида муҳаббатнинг ўзгариб туриши бор гап

17:00 / 21.07.2022 1725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзаро алоқаларни тугатишдаги энг буюк мезон Роббимизнинг: «Ўзаро орангиздаги фазилатни унутманг!», оятидир.

Қалбингизни очган ўринларда қиличингизни яланғочламаслигингиз ўзаро алоқаларни тугатишдаги одобдир!

Севганларингиз гарчи ўзлари билан овора бўлиб қолишсада, уларга адоват қилмаслигингиз ўзаро алоқаларни тугатишдаги одобдир!

Арабларда мақол бор: «Бир лаҳзали муҳаббатни ҳам риоясини қилган киши ҳақиқий ҳур инсондир!».

Муҳаммад ибн Восиъ роҳимаҳуллоҳ қўйини бировга сотса унга шундай дер эди:

«Унга яхши муносабатда бўлгин. У бир неча вақт биз билан бирга бўлган!».

Инсонлар орасида муҳаббатнинг ўзгариб туриши бор гап. Ўзаро алоқалар берк кўчага кириб қолиши ҳам мумкин. Аммо аслзода инсонларгина мана шунақа пайтда ҳам Қуръон одобида тура олишади:

«Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш».

Йўқотишга учраган киши жароҳатланган бўлади. Синган ойна қўлингизни кесиши мумкин. Шунинг учун худди ер ва қуёш сингари ўртадаги масофани сақлаш яхшироқдир!

Йўқотишга учраган киши дардини унутиши учун вақт керак бўлади!

Маҳзунлик туйғуси бу табиий нарса. У билан бироз яшашимиз ҳам табиий. Аммо унинг бизга ҳукмронлик қилиши эса табиий эмас!

Бўшлиқ туйғуси табиийдир. Аммо бир бўшлиқни тўлдириш учун янги алоқани бошлаш хато. Бир кишини бошқа бир кишидан қидирманг. Акс ҳолда ё ўзингизга зулм қиласиз, ёки бошқаларга!

Алоқалар тугагач ҳавои-нафс одатда иккинчи томонни сўкиб ҳақоратлашни истайди. Қачонлардир обрўйингиз бўлган аёлингиз гарчи ўртага талоқ тушсада, доимо обрўйингиз бўлиб қолиши керак!

Бир пайтлар кўксига бош қўйиб ухлаган турмуш ўртоғингизга қарши ҳеч қачон найза тўғриламанг!

Бир пайтлар бирга кулишган дўстингизни йиғлатманг!

Бир пайтлар заиф жойини билиб қолган дугонангизни ўша заиф жойига куни келиб зарба берманг!

Дунёда шундай инсонлар борки, уларни дўст тутмаслик айб эмас, аммо душман тутиш ордир!

Офият ҳақида кўп ҳикоялар, қиссалар ўқиганман. Аммо барча эшикларни ёпишдан фойдалироқ йўлни билмайман!

Ўғринча назар ташламанг. Чунки бунга бир умрга боғланиб қолишингиз мумкин. Қалбингизга раҳмингиз келсин. Ўзингизники бўлмаган ўринни қидирманг. Бошқаники бўлиб бўлган шахснинг ҳаёт тафсилотлари билан ишингиз бўлмасин. Жароҳатга туз сепишни, оловга ўтин ташлашни тўхтатинг.

Муаммойингизга бошқаларни қурол қилиб ишлатманг. Онага қарши унинг болалари билан бирга курашманг. Отанинг қаддини унинг болалари билан бирга қўшилиб букманг!

Аллоҳ раҳм қилсин сизга, кичик нарсалардан озгина баландроқ туринг!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўртовлари борки, уларга ҳеч қачон хиёнат қилма1. Роббинга2. Дининга3. Пайғамбаринга4. Ватанинга Тўрт кишига жафо қилма1. Отанга2. Онанга3. Акаукаларинга4. Опа давоми...

822 11:03 / 05.12.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг илигидир,, ndash деганлар. Термизий ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Роббингиз хаёли ва давоми...

37978 17:00 / 01.12.2022
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар давоми...

5221 09:00 / 12.07.2022
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига .Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар, деб буюрган. Муззаммил сураси, 20оят 1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун давоми...

3860 13:00 / 18.06.2022