1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қурбонлик вожиб бўлмаса ҳам унга ҳаракат қилиш

09:00 / 13.06.2023 2576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурбонликнинг фазилати буюк савоби улуғ бўлгани учун ҳали зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган кишилар ҳам уни қилишга ҳаракат қилишлари, савобидан баҳраманд бўлишга интилишлари лозим. Ахир дунё қувончи учун қанча бўлса, шунча сарфлайдиган инсон Аллоҳнинг розилиги учун бироз маблағ сарф қила олмайдими?

Зиммамизда қайси амал фарз ёки вожиб бўлса, ўшаларнигина адо этамиз, десангиз, у ҳолда дунё ишлари борасида нега шу гапингизга амал қилмаяпсиз? Аслида заруратнинг миқдори шуки, жон сақлаб юриш учун арпа унидан қилинган нон ҳам кифоя қиларди, лекин сиз бу билан кифояланмай, нима учун палов, кабоб еяпсиз? Иссиқдан ёки совуқдан сақланиш учун дағал, қўпол матолар ҳам ярайди, лекин нега юпқа, нафис матолардан кийим киясиз?

Нафсингизни қондириш учун зарур бўлмаган ишларни ҳам қиласиз, диннинг ишига келганда эса «Шу ҳозир зарурми?» дейсиз. Бу гапингиздан «Қурбонлик қилмаслик унчалик катта гуноҳ бўлмаса, қилмайман. Бўлмаса қилишга мажбурмиз, иложимиз қанча?» дегандек оҳанг сезилиб қолади.

Эътиқодни тўғрилаш учун зарур ва зарур бўлмаган нарсалар илмини сўраб билиб олиш яхшидир, чунки зарурий ишларни зарурий, зарурий бўлмаган ишларни зарурий эмас деб эътиқод қилиш вожибдир. Лекин амал қилишда «Шу ишни қилсам, Аллоҳ мендан кўпроқ рози бўладими?» деб сўралса яхши бўлади.

Аллоҳ таоло бирор амалдан жуда хурсанд бўлиши сизга маълум бўлса, ҳеч ўйланмасдан, ўша ишни қилишга қаттиқ рағбат қилинг, ҳаракат қилинг.

Кўпчилик динга муҳаббатим бор деб даъво қилади, намоз ва шунга ўхшаш бошқа амалларда жуда мустаҳкам бўлади, лекин бир-икки сўм сарф қилишга келганда ҳийла қидиришга тушиб қолади. Бу ҳам иймоннинг заифлигидан далолатдир.

 «Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1068 09:00 / 14.12.2022
4569. Яна ўша кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсага фойда келтиради. Эй Аллоҳнинг бандалари давоми...

3790 20:13 / 14.11.2017
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

1707 11:10 / 17.12.2021
Айтгин .Аллоҳим Барча подшоҳликнинг эгаси Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз давоми...

3947 15:57 / 30.09.2017