1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчалари ёпилиши маълум қилинди

17:15 / 08.07.2022 1054 pdf Ўқиш режими + -
Хабар берилишича, транспорт воситалари ҳаракати тўхтатиладиган кўчалар 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар ёпиқ бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9 июль куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилишини маълум қилди. Хабарга кўра, қуйидаги кўчалар 7 соат давомида ёпиқ бўлади:

Олмазор тумани:

  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
  • Чилонзор тумани:
  •  «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;

Шайхонтоҳур тумани:

  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
  • «Шайх Зайниддин» масжиди одидаги Кўкча дарвоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.

Юнусобод тумани:

  • «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
  • «Мирза Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳкўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
  • Яккасарой тумани:
  • «Усмон бин Мазъун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.

Яшнобод тумани:

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шароит тақазо этганда пойтахтдаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган тақвимга кўра, Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:20да ўқилади. Байрам кунлари пойтахтда шаҳар автобуслари тасдиқланган жадваллар асосида, Тошкент метрополитени эса тонгги соат 04:00 дан кечки 00:00 га қадар фаолият юритади. Бундан ташқари, фуқароларнинг масжидларга келиб кетиши учун махсус автобуслар ташкил этилиши режалаштирилган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қримда .Азон садоси, номли танловнинг саралаш босқичлари бошланди, дея хабар берди islam.ru манбаси. Биринчи тур босқичлари Первомайское Журчи қишлоғида бўлиб ўтди. давоми...

1432 13:00 / 06.03.2021
2023 йил 4 январь Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, давоми...

2848 14:13 / 04.01.2023
Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм.hellipЯхшиликларга шошилинг, Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

3385 13:46 / 15.02.2019
Замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. У ердаги давоми...

2972 08:43 / 06.06.2022
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021