1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қурбонлик ва ташриқ кунлари ҳожининг умра қилиши

10:51 / 06.07.2022 972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳожига арафа кунидан зул-ҳижжанинг ўн учинчи кунигача умра қилиш жоиз эмас. Шунинг учун ҳожи қурбонлик куни ҳаж амалларининг барчасини адо қилиб эҳромдан чиққач, шу куни умра эҳромига кирса ёки ўн учинчи куннинг қуёши ботишидан олдин эҳромга кирса ва умра амалларини адо қилса, қилган умраси дуруст бўлади.

Лекин ўша кунларни ҳаж амаллари учун бўшатиб қўйиш вожибдир. Вожибни тарк қилиб, макруҳи таҳримага қўл ургани туфайли зиммасига қўй ёки эчки қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Фиқҳ китобларида ёзилишича, «Йилнинг ҳаммасидан умра қилиш жоиз. Лекин, беш кун, яъни арафа ва наҳр куни ҳамда ташриқ кунлари эҳромга кириб умра қилиш макруҳи таҳримийдир. Бу кунларда умра қилишдан наҳий қилингани учун. Чунки бу кунлар ҳаж кунлари бўлиб, ҳаж учун тайин қилингандир. Агар шу кунлари эҳромга кирса, эҳромга кириш дуруст бўлгани учун зиммасига умра лозим бўлиб, адо қилмай уни тарк қилиши лозим бўлади. Агар умрасини бекор қилмай охиригача етказса, умраси умра бўлиб, қайтарилган ишга қўл ургани ва вақтни ҳаж учун бўшатмагани учун зиммасига бир қон лозим бўлади».

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу умумий сарлавҳа остида ваҳий, набийлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.ndash Ваҳий нима.Ваҳий,нинг луғатдаги маъноси .махфийлик, ва давоми...

5314 15:28 / 15.07.2019
Бир савдогар ўғлини қишлоқдаги қарздорлардан пул йиғиб келишга юборди. Ўғли қарзларни йиғиб келаётган эди, ҳамёни тушиб қолди. У буни уйига етай деганда пайқади. давоми...

2620 08:24 / 16.08.2020
Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳу шундай дейдилар.Қалб ва зикр дарахт ва сувга ўхшайди. Қалб ва тафаккур эса дарахт билан мевага ўхшайди. Дарахтга сув бермасдан давоми...

2503 17:00 / 10.07.2019
Кийимни кийишда .бисмиллаҳ, айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади. y . ,. .Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1865 19:30 / 27.05.2020