1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тавба ҳар бир мўминнинг вазифасидир

11:30 / 30.06.2022 1412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Таҳрим сурасининг 8-оятида шундай дейди: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!»

Тавба саодатга эришиш йўлларидан биридир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 31-оятида шундай деб марҳамат қилади: «Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар».

Саодат бу - инсоннинг интилган нарсасиги етишиши ва қочган нарсасидан омонда бўлишидир.

Самимий тавба сабабли Аллоҳ таоло гуноҳларимиз қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар уларни кечиради.

Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 53-оятида шундай деб марҳамат қилади: «Эй, ўз жонларига жабр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир».

Эй, гуноҳларга ботиб кетган биродарим, Роббингизнинг раҳматидан ноумид бўлманг, чунки тавба эшиклари қуёш ғарбдан чиқадиган кунгача очиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади».

Имом Муслим ривояти.

Қанчадан қанча инсонлар катта гуноҳлари учун тавба қилишмадики, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилмаган бўлса?

Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 70-оятида шундай деб марҳамат қилади: «Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир».

 

Хақиқий тавбанинг шартлари:

1. Аллоҳ таолога холислик: Тавбани банда фақат Аллоҳ розилиги учун, Унинг ажридан умид қилиб ва жазосидан омонда бўлиш учун қилган бўлиши керак.

2. Қилган гуноҳи учун афсусланиши, надомат чекиши керак ва бу гуноҳга бошқа ҳеч қачон қайтмасликка азму қарор қилиши керак.

3. Агар гуноҳ Аллоҳга нисбатан қилинган бўлса, дарҳол ўша гуноҳларни тўхтатиши керак. Аллоҳ ман қилган амални қилган бўлса, ундан воз кечиши ва Аллоҳ амр қилган амалларга итоатсизлик қилган бўлса, унга  бўйсуниши керак. Агар гуноҳлари бандаларга нисбатан қилинган бўлса, ўша одамга ҳаққини қайтариши ва кечирим сўраб, розилигини олиш керак.

4. Қатъият: Тавба қилган гуноҳ амалини келажакда яна такрор қайтармаслик.

5. Тавба қабул қилинмайдиган кундан аввал тавба қилиш: Ўлим тўшагида бўлиш ёки қуёш ғарбдан чиқадиган кун келишидан аввал тавба қилиш лозим.

«Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганида, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ». (Нисо сураси, 18- оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилиб олса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Аллоҳим, бизга холис тавба қилишни насиб этгин ва тавбамизни қабул қилгин, Ўзинг Таввобсан ва Роҳимсан!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдураҳмон Умарий Зоҳиддан ривоят қилинади .Абу Тувола Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ вафоти олдидан фарзандларини тўплаб, шундай деди .Ўғилларим, Аллоҳдан давоми...

1039 08:00 / 20.05.2020
Бу масала олдинги масаланинг тескарисидир сингил биродари борлиги учун меросдан маҳрум бўлади.Биринчи мисол Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, отаси, қизи, давоми...

1551 13:30 / 28.10.2019
2891 t r . ,. 2891. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир бўғим учун ҳар куни садақа лозимдир. давоми...

1663 10:00 / 07.07.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар.Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин,.Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга давоми...

2981 11:00 / 11.01.2021