1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Барчани ҳайратда қолдирган устоз

14:00 / 22.06.2022 2629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкалик ёзувчи Ральф Сиу ўзининг «Султонлар касби» китобида бир кураш устаси ҳақида гапиради. Кураш устаси рақибини енгишнинг 360 та усулини билар экан. У бир шогирдини яхши кўриб қолиб унга 359 та усулни ўргатиб 1 та усулни ўргатмасдан сақлаб қолибди.

Кунлар ўтиб ўша шогирд катта кураш устаси бўлиб етишибди. Ҳеч ким унга қарши курашишга журъат қила олмас экан. Шогирд ўзининг кучидан фахрлана бошлабди. Иш шу даражага етибдики, шогирд султонга ҳатто ўзининг устозини ҳам енгишини айтибди.

Султон шогирднинг устозига бўлган беодобона тасарруфидан ғазабга келибди. Дарров устоз билан шогирд ўртасида жанг ташкил қилиш ҳақида буйруқ чиқарибди. Тайинланган кунда икки рақиб жанг учун ҳозирланибди. Қўнғироқ чалиниши билан биринчи раунд бошланибди. Шогирд ғалаба умидида устозига ташланибди. Аммо устоз барчани ҳайратда қолдириб шогирдини боши узра кўтариб ерга урибди. Султон ҳайрон бўлиб устоздан сўрабди:

- Қандай қилиб бу ёш шогирдингни енгдинг?

Устоз дебди:

- Битта усулимни мана шу кун учун яшириб қўйган эдим!».

Сизга бир нарсани ўргатган инсон гарчи ўзида битта усулни сақлаб қўймаган бўлсада, унга қарши чиқишингиз одобга зиддир. Инсоннинг куни келиб ўзидан фазилатли инсонга сакраши адаб доирасидан ташқаридаги нарсадир.

Сизга «дада» деган сўзни ўргатган кишини гарчи энг нуфузли олийгоҳдан дипломингиз бўлсада билимсиз деб мазаҳ қилманг. Бу оққ бўлиш у ёқда турсин, ўта одобсизликдир. Бу бефаҳмликка далолат қилади. Фаҳм бошқа нарса, диплом бошқа нарсадир!

Гарчи сизда Сулаймон алайҳиссаломнинг подшоҳлиги, Қоруннинг мулки бўлсада, сизни қорнида кўтариб қанча алам тортган, эмизган, илигингиз тўлгунича тарбия қилган, орқангизни қўли билан тозалаган, ювган аёлнинг билимсизлигидан уялманг. Ўз аслидан хижолат бўлиб билмасликка оладиганларнинг асли йўқдир!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан вафолироқ Зот йўқ. У вафолиларни яхши кўради. Сизнинг муваффақият қозонишингизда, зафар қозонишингизда озгина бўлсада ҳисса қўшганларни унутманг. Уларга вафоли бўлишингиз айни адабдир!

Барча инсонларга вафоли бўлинг!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар. Кейин бунга рухсат бердилар. Бир қавм ундан ўзини олиб қочди. Бу Набий давоми...

2673 05:00 / 03.03.2017
Муқаддас динимиз Исломда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурматэҳтиромга давоми...

3307 05:00 / 04.03.2017
Буюк Британиялик собиқ насроний Брюс Патерсон ўзининг Исломга кириши қиссаси ҳақида шундай ҳикоя қилади .Фурсатдан фойдаланиб ўзимнинг Исломга қандай кирганим давоми...

2339 17:00 / 14.06.2022
Ўзининг каломи шарифида Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, давоми...

3733 05:00 / 02.03.2017