1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳнинг иқоби ва азоби

09:00 / 21.06.2022 1881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги ҳар бир зулмкор, золим инсон қуйидаги тўрт босқични босиб ўтади:

Биринчи босқич: Кечиктириш ва муҳлат бериш.

«Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир». (Қалам сураси, 45-оят).

Бу босқичда Аллоҳ таоло золимга муҳлат беради, шоядки, тавба қилса ва қилаётган гуноҳ амалидан қайтса дея.

Иккинчи босқич: Истидрож.

«Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз» (Аъроф сураси, 182-оят).

Бунинг маъноси, дунёни у золимга торайтириш ва машаққатга қўйиш эмасдир. Аксинча, (айнан синов учун) дунёни унга очиб қўяди, даражаларини кўтариб қўяди, лаззат-роҳатларни кенг қилиб бериб қўяди. Аллоҳ таоло унга нимаики истаса ва нимаики орзуласа бериб қўяди. Ҳатто сўраганидан ортиғини ҳам бериб қўяди.

Учинчи босқич: Зийнатлаб қўйиш.

«Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди...» (Анфол сураси, 48-оят).

Бу босқичда золим инсоннинг қалби ўлади ва барча қилаётган амалларини тўғри ҳисоблай бошлайди ва у (зулм, жабру ситам ва ноҳақликлар)ни амалга оширишни шарт ва лозим санаб қолади. Ачинарлиси, унинг қалбига энди ҳаёт қайтмайди ва қилаётган зулм амалларини нотўғри дея маломат қилмай қўяди (яъни, виждони қийналмай қўяди).

Тўртинчи босқич: Қаттиқ ушлаш.

«Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайдир. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир». (Ҳуд сураси, 102-оят).

Ана энди бу босқичда Аллоҳнинг иқоби ва азоби золимнинг устига тушади.

Ҳар бир золим ана шу босқичлардан ўтади.

Аллоҳим, биз Сендан афв ва офият ҳамда ҳусни хотима сўраймиз!

 

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мадорижус соликин, номли китобида шундай келтиради .Йўлдан кетаётганимда бир ҳовлининг эшиги очилди. Ундан бир ёш болакай давоми...

1713 09:00 / 21.03.2023
Вақтига барака киришини истаган ҳар бир инсонга тавсияБиринчи бўлиб, Аллоҳ таолонинг сизнинг устингиздаги ҳақлари борасида фикр юритинг.Аллоҳ таоло сизнинг давоми...

1877 15:52 / 17.01.2023
Имом Баззор раҳимаҳуллоҳ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мамнун ҳолда кўрганимда у зотга Эй Аллоҳнинг давоми...

2536 15:25 / 13.02.2022
Йўлларни қадамбақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Томатома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга давоми...

1994 14:00 / 09.07.2022