1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари «Ҳилол-нашр» нашриётида ҳадисдан ижозалар бердилар

12:30 / 14.06.2022 1414 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, юртимизда замонамизнинг машҳур алломалари – шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари азиз меҳмонимиз бўлиб туришибди.

2022 йил 13 июнь куни азиз меҳмонлар «Ҳилол нашр» нашриётининг мажлислар залида илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Ушбу суҳбат машҳур аллома ва муфтий Саййид Маҳмуд Ал-Ҳамзаавийнинг «Ал-каваакибуз-зааҳиро фил арбаъийнил мутаваатиро» китоби ҳамда баъзилар наздида «Силсилатул ибрииз биссанадил азиз» номи билан машҳур бўлган Абу Муҳаммад Ал-Ҳасан ибн Алий ибн Абу Толиб Ҳусайний Балхийнинг «Ал-арбаъунил мусилсилати билъитротит тоҳироти» ҳадис китобларини санадалари билан тўлиқ ўқиб, шарҳлаб бердилар. Ушбу китоблар бўйича иштирокчиларга ижоза бердилар.

 

Суҳбат жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар бердилар ва азиз меҳмонлар томонидан илмий асосланган қониқарли жавоблар берилди.

Илмий суҳбат сўнгида машҳур алломаларга ўзбек миллий либоси кийдирилди ҳамда қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Азиз устозларга Исмоил домла Муҳаммад Юсуф томонидан ташриф ва суҳбат учун самимий ташаккурлар билдирилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий давоми...

968 21:34 / 30.08.2023
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда ифторлик қилди. Бу ҳақда httpst.meuzauz хабар берди. Тадбир давоми...

1230 16:05 / 19.04.2023
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Хойрикумrdquo жамияти шаҳардаги энг пешқадам АлСурур масжидида кўзи ожизларга Қуръони каримни ёд олишлари учун электрон давоми...

2098 16:11 / 14.12.2018
Айни кунларда уламоларимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари бошланган. Куни кеча Тошкент шаҳар бош имомхатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тойлоқ давоми...

1414 11:30 / 24.07.2021
Аудиолар

120833 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42401 14:35 / 11.08.2021