1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ойнинг бўлиниш мўъжизасига умумий ёндашув (биринчи мақола)

11:15 / 01.06.2022 2140 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кофирларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигини исботлаш учун Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло томонидан кўплаб мўъжизалар берилган. Албатта, Қуръон энг катта мўъжизадир. Аммо яна бир муҳим мўъжиза — ойнинг бўлиниши ҳисобланади.

Қуйидаги оятларда келтирилишича:

Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар юз ўгирарлар ва: «Бу ўткинчи сеҳр», дерлар.(Қамар сураси, 1-2 оятлар)

Ибн Касир ўз тафсирларида ойнинг бўлиниши мўъжизасини кўплаб саҳиҳ ривоятлар билан тасдиқлайди. Демак, баъзи модернистлар (масалан, ҳадисни рад этувчилар) ҳозир даъво қилаётганидек, Қуръондаги ушбу мўъжизани мажозий ибора сифатида инкор этиб бўлмайди.

Ибн Касир шундай ёзади:

Мутавотир саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлган. Уламолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида ойнинг ёрилиб кетгани ва бу Аллоҳ таолонинг унга берган очиқ-ойдин мўъжизаларидан бўлганига иттифоқ қилганлар.

Кейин у бундай ҳадисларни кўп келтиради ва бу ерда уларни санаб ўтиш учун «Саҳиҳул Бухорий», «Саҳиҳул Муслим» ва бошқа нуфузли тўпламларда фойдаланади.

Жумладан, Саҳиҳул Бухорий 4864-ҳадисда:

Ибн Масъуд ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида ой иккига бўлинган; бир қисми тоғ устида қолиб, иккинчи қисми тоғдан ошиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу мўъжизага гувоҳ бўлинглар», дедилар.

Шундай қилиб, биз бу ҳодисани ҳақиқий мўъжиза эканлигини кўришимиз мумкин. Аммо оят назарда тутганидек, у кофирларни ғазаблантирди ва ойнинг ёрилиши ҳамон уларнинг ғазабига сабаб бўлмоқда.

Биз бу мўъжизага нисбатан баъзи кенг тарқалган танқидларни ва бу мўъжизанинг ўзи шарқшуносларнинг Исломга нисбатан энг кенг тарқалган эътирозларидан бирига қандай жавоб беришини кўриб чиқамиз.

Ҳиндистон қироли бунга гувоҳ бўлади... Ва Исломни қабул қилган биринчи ҳиндистонлик бўлади.

Муҳаммад Ҳамидуллаҳ - ҳиндистонлик янги давр мусулмон олими, минглаб мақолалар ва юзлаб китоблар муаллифи бўлиб, йигирматача тилни мукаммал даражада эгаллаган. Ислом иқтисодиёти ва ҳуқуқшунослигига ҳисса қўшган ва узоқ даврлар давомида йўқотилган деб тахмин қилинган қўлёзмаларни топган. У ўзининг «Муҳаммад Расулуллоҳ: Ислом асосчисининг ҳаёти ва фаолиятининг қисқача таҳлили» китобида қизиқарли бир тарихий ҳикояни келтиради (107 бет):

Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қирғоғидаги Малабар шаҳрида ойни кузатиш бўйича жуда қадим анъана бўлиб, унга кўра уларнинг қиролларидан бири Чакравати Фармас Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари сабаб ойнинг бўлинишига гувоҳ бўлади ва суриштиришларидан Арабистонга Аллоҳнинг Расули келиши башорати борлигини аниқлайди. Ўғлини муваққат қирол қилиб тайинлаб, Расулуллоҳ билан учрашиш учун йўлга отланади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида Исломни қабул қилади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари билан уйига қайтаётганида Ямандаги Зафар бандаргоҳида вафот этади ва айнан шу ерда «Ҳинд қироли»нинг қабри асрлар давомида ихлос билан зиёрат қилинади.

Лондондаги Ҳиндистон оффис кутубхонасидаги эски қўлёзмада у ҳақида батафсил сўзланган (мос ёзувлар рақами: Арабиc, 2807, 152-173).

Отто Лотҳ — немис шарқшуноси ҳам ўзининг 1877-йилда ёзилган «Ҳиндистон идораси кутубхонасидаги араб қўлёзмалари каталоги» асарида (1-жилд, 299-бет) қуйидаги қўлёзмани қайд этади:

Муҳаммаднинг замондоши бўлган, исломга ойнинг бўлиниши мўъжизаси туфайли исломга кирган Кранганорлик қирол Шакрути ҳокимияти остида Малабарда Муҳаммадийларнинг биринчи бор макон топиши ҳақидаги ажойиб маълумот.

Скептик киши буларнинг барчаси мусулмонларнинг манбалари эканлигига даъво қилиши мумкин, лекин маҳаллий Ҳиндулар ҳам буни қабул қилишади.

Жорж Милне Рей ўзининг 1892-йилги минтақадаги насронийлар ҳақида ёзган китоби – «Ҳиндистондаги Сурия черкови» (169-бет) да ёзганидек:

Кераланинг сўнгги императори Чераман Перумал бўлган. Унинг ҳаёти драмасининг якуний қисми турли хил безаклардан маҳрум бўлган ва мамлакатнинг ўша қисмидаги ҳиндулар ва мусулмонлар томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган шаклга туширилгандан кейин ҳам ажойиблигича қолади. У ғалати тушга айланди. Чераман Перумал Арабистоннинг Маккасида янги ой кунида тўлин ой кўринганини ва меридианда иккига бўлиниб, бир қисми самода қолганини ва бошқа қисми Абикубаис номли тепалик этагига тушганини, сўнгра иккаласи бирлашиб ботганини туш кўради.

Натан Катз ўзининг «Ҳиндистон яҳудийлари кимлар?» китобининг 21-бетида бунданда қатъийроқ далил келтиради:

Маҳаллий Ҳиндулар бу борада умумий ҳикояга эга. Ўн тўққизинчи асрнинг, ярим тарихий Малаям асари – «Кералолпатти»да олдинги қирол Чераман Перумал Маккага боргани, Исломни қабул қилгани, Макаттупоя Перумал – «Маккага борган Император» номи билан танилгани ҳақида келтирилади. Ушбу оилавий муртадликка тўлов ўлароқ, Траванкор маҳоражалари тож кийдириш маросимида мансаб қиличларини олишганида: «Маккага кетган амаки қайтиб келгунга қадар бу қилични сақлайман», деб қасамёд қилишарди. Матн ва одатлар Жанубий Ҳиндистондаги динлараро муносабатлар учун асосий оилавий тузулма борлигини маълум қилади. Муртад подшоҳ маҳоражаларнинг кейинги авлодларининг «амакиси» бўлиб қолади.

Агар булар «сохта янгиликлар» бўлганида нега ҳинду ва ҳинду шаҳзодалар бугунги кунга қадар «муртад»ни ўзларининг амакиси деб ҳисоблайди? Албатта, ҳеч бир ҳинду қироллик оиласи аъзоси «муртад» билан бирор боғлиқликни истамайди, айниқса у Исломга кирган бўлса, авлодлар давомида уни сақлаб қолишни гапирмаса ҳам бўлаверади.

Биз бу тафсилотларнинг барчасини келтиряпмиз-ки, баъзи сохтакор ҳиндулар чалкаш хронологиялар асносида воқеани бутунлай йўққа чиқаришади. Албатта, ХIX аср немис файласуфи Гегел айтганидек, ҳиндулар математикада моҳир бўлишлари мумкин, аммо уларда тарих тушунчаси умуман мавжуд эмас.

Демак, ҳиндларнинг воқеанинг тарихий эмаслиги учун эмас, балки ҳиндларнинг ўзларининг бепарволиги туфайли чалкаш хронологияларни таклиф қилишлари ажабланарли эмас.

Айтиш жоизки, бу қиролнинг Исломга кириши, шубҳасиз, Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмида, сайёҳлар томонидан қадрланадиган тропик муҳити билан машҳур бўлган Кераланинг Исломлашувига олиб келди. Кералада ҳозирда 25 фоизга яқин мусулмонлар истиқомат қилади (агар Кераладан ташқаридаги Малаяли мусулмонларини ҳисобга олсак, бу фоиз юқорироқ бўлади, чунки улар Форс кўрфазига «ҳинд иммиграциясининг» асосий қисмини ташкил қилади).

Бу қирол биринчи Ҳиндистонлик Исломга кирган киши бўлган ҳолида, нафақат Кераладаги балки бутун Ҳиндистон яриморолидаги биринчи Чераман Жума Масжиди 629-йилда қурилган ва унинг номини олган.

(Давоми бор)

Манба: Muslim Mind

Даниэл Ҳақиқатжоу'нинг саҳифасидан

Muslim Mind жамоаси таржима қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Товушда қувват, энергия борми Ундан нарсаларни ташишда фойдаланса бўладимиБританиянинг Сассекс ва Бристол университетларида товушнинг нарсаларни кўтариш ва давоми...

2407 11:03 / 03.11.2020
Қарғалар Ер юзидаги энг ақлли жонзотлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда янги Каледония қарғаси борасида тадқиқотлар олиб борилди. Бу тадқиқотлар қарғаларнинг давоми...

1120 16:00 / 28.08.2023
Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.Поклик mdash исломнинг асосий қисми бўлиб, унга давоми...

3074 16:30 / 19.12.2021
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК дезоксирибонуклеин кислота ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда давоми...

2045 18:00 / 08.06.2021
Аудиолар

121376 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42881 14:35 / 11.08.2021