1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Иккига иккини қўшса, беш бўладими?

22:00 / 26.05.2022 7540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни корхона раҳбари қўл остидаги уч нафар ходим билан суҳбат ўтказди. Уларга: «Иккига иккини қўшса беш бўладими?», дея савол берди.

Биринчи ходим: «Ҳа жаноб, беш бўлади», деди.

Иккинчи ходим: «Ҳа жаноб, беш бўлади, агар бирни қўшсак», деди.

Учинчи ходим: «Йўқ жаноб, бу хато, аслида тўрт бўлади», деб жавоб берди.

Эртаси куни ходимлар учинчи ходимни ишхонада кўрмадилар. Сўраб-суриштирсалар, ишдан бўшатилгани маълум бўлди. Корхона ўринбосари раҳбарининг ёнига келиб: «Жаноб, нега кечаги учинчи ходимни бўшатиб юборилди?», деб сўради.

Раҳбар бу саволга:

«Кеча «иккига икки беш бўлади» деган ходим ўта кетган ёлғончи, шу билан бирга ўзининг ёлғончи эканлигини ҳам билади. Бизнинг корхонамизда эса бу каби ходимларга талаб бор.

Кеча «иккига икки беш бўлади, агар бирни қўшсак» деган ходим, закий, ҳушёр, шу билан бир қаторда ўзининг бу қобилиятини яхши билади.

Учинчи ходимга, яъни «иккига икки беш бўлмайди, аслида тўрт бўлади» деган ходимимга келсак, у ростгўй одам, шу билан бирга ўзининг бу фазилатини ҳам яхши билади. Бундай ходим бизни чарчатади. Ундайлар билан муомала қилиш қийин», деб жавоб берди.

Шундан сўнг раҳбар ўринбосаридан: «Энди айтчи, иккига икки беш бўладими?», деб сўради.

Ўринбосар: «Жаноб, сўзингизни эшитдим, уни шарҳлашдан ожизман, мендек бир оддий одам билимдон кишининг гапини изоҳлаб беролмайди», деди.

Шунда раҳбар: «Сенга ўхшаганларни мунофиқ (лаганбардор, хушомадгўй, маддоҳ) дейилади. Сенга ўхшаганларни бизнинг корхонамизда севилади», деди.

Хулоса 

Бугунги кундаги аччиқ воқелик шуки, гўзал иш қилувчи ва сўзловчилар хунук деб аталмоқда, мақтовга сазоворлар ёмон кўрилмоқда, ёмонланмоқда, аҳмоқ, овсар, эси пастлар мақталмоқда, ўғрилар юксак мақомга кўтарилмоқда, шарафлилар синдирилмоқда.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا ضيعت الأمانة فانتظر الساعة قال كيف إضاعتها يا رسول الله قال إذا أسند الأمر إلى غير أهله فانتظر الساعة

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қачон омонат зое бўлса, Қиёматни кутавер», – дедилар.

«Унинг зое бўлиши қандай бўлади, эй Аллоҳнинг Расули?» – деди. Шунда у зот:

«Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, Қиёматни кутавер», – дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло барчамизни маддоҳ, лаганбардор, сохта, мунофиқ, ёлғончи, фосиқ бўлишдан Ўзи асрасин, ҳаммамизни мухлис, муҳиб, ростгўй ва адолатли бўлишимизни насиб этсин!

Охирги дуоимиз, «Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин» дейишдир.

Қуйидаги мақола асосида видеоролик тайёрланган. Видеороликни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
https://www.instagram.com/tv/CeBqTsOlRQa/?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
244. 294. Абу Заррдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериши ҳам давоми...

4625 23:17 / 24.04.2017
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидая ван ниҳая, китобининг 11 чи жузида келтиради.Қози Юсуф ибн Яъқуб катта уламолардан эди. Аббосий халифалардан Мўътазид уни давоми...

2299 17:00 / 17.03.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан давоми...

2148 12:30 / 20.01.2022
Инсон табиатан жуда қизиқ, ажабтовур хилқат. Унга на иссиқ ёқади, на совуқ, на тўқлигу, на очлик. Сал машаққатга чидамай, дарров .оҳвоҳ,ни бошлайди. Қаттиқ давоми...

1796 15:00 / 11.02.2021